Cатира
18 январ 2018

Каримов даврини ëмонлаш билан бирга, унга сиғиниш ҳам давом этмоқда

Президент Мирзиёев ўз чиқишларида “эски замонлар тугаганини” бот-бот эслатишига қарамай, унинг мулозимлари Каримовни қўмсашда давом этишмоқда.

«Шу тизим ичида ўзим ҳам ўсганман. Худодан сўраймиз, у кунлар қайтиб келмасин энди”, деган эди президент Мирзиёев 12 декабрь куни парламентга қилган мурожаатида.

Орадан бир ой ўтиб, 12 январь куни Ўзбекистоннинг ҳориждаги элчилари билан учрашувида Мирзиёев: “Бўлди, у замон тугади”, деди элчихоналарга Каримов замонида қўйилган МХХ айғоқчиларини қайтариб олишини айтар экан.

Айни оҳангдаги фикрини у Конституция кунига бағишланган учрашувда ҳам билдирганди, Каримов даврида ноҳақ қамалган 10 минг маҳкумни авф қилиш истагида бўлганини айтган эди ўшанда.

Расмий матбуот эса Каримовнинг 30 январь куни нишонланадиган туғилган кунини байрам қилиш муждаларини тарқатиш билан овора.

Ҳокимлар ўқув муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда Каримовни хотирлаш кечаларини режалашмоқда.

Бу анжуманларда Мирзиёевнинг ўзи ҳам иштирок этаётгани эса президентнинг “у замонлар ўтди” деган сўзларига шубҳа уйғотади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 декабр 2019
2015-2017 йилларда Ўзбекистон фуқароларининг “бузуқлар маскани” деб эълон қилинган квартиралари ва уйларини оммавий равишда мусодара қилиш ҳолатларини ўрганиш муҳим ...
21 май 2019
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи 60 яшар боғбон Норқул Ҳотамов турар жой ва иссиқхоналардан иборат кўчмас мулкларини туманнинг собиқ ...
17 декабр 2015
Экспертларга кўра уларнинг асосини этник ўзбеклар, Ўзбекистон фуқаролари, аксарият Фарғона водийси, жумладан Ўш шаҳридан келганлар ташкил этади. Турли маълумотларга ...
18 апрел 2019
Шу йилнинг 20 март куни Халқ таълими вазирлиги сайтида “Фарғонанинг Қува туманидаги 50-мактаб ер майдони ва қўшимча бино ўқув ...
Блоглар
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...
18 ноябр 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: “Мошнинг пулини ...