Cатира
29 январ 2018

Коррупцияда айбланган мулозимларнинг “оқланиши”дан кимга фойда?

Тошкент шаҳри марказидаги модерн меъморчилик намунаси бўлган Киночилар уйи ва бошқа биноларнинг бузилиши Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи Козим Тўлаганов “ташаббуси” сифатида кўрилмоқда.

Каримов даврида коррупцияда айбланган бу шахс Мирзиëев иқтидори даврида “оқланиб”, юқори лавозимга тайинланган эди.

2006 йилда Козим Тўлаганов Тошкент шаҳри суди томонидан иқтисодий жиноятларда айбланиб, 1 йиллик синов муддати билан 20 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Суд Козим Тўлагановга давлатга 1 миллион 300 минг доллар миқдорида келтирилган зиённи тўлаш мажбуриятини ҳам юклаган.

Бош вазир Абдулла Арипов ҳам Швецияда бошланган коррупция можароси фигурантларидан биридир

Мирзиëевнинг бошқарув тизимида исми коррупцион жанжалларда фигурант бўлган шахслар кўплиги кузатилади.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2012 йилда телекоммуникация соҳасидаги коррупция жанжали ортидан ишдан қувилган эди.

Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг чет эл ширкатларидан мамлакат телекоммуникация бозорига кириш учун пора олгани билан боғлиқ жанжал ҳам ўша пайтда коммуникация соҳасини назорат қилган мулозим Арипов исми билан боғланади.

Швеция прокуратураси апелляция судига тақдим қилган TeliaSonera масъул ходимларининг ўзаро ёзишмаларида улар Ўзбекистонда бизнес бошлашдан аввал Гулнора Каримова билан алоқа ўрнатишга уринганига ишора бор.

Ўзбекистоннинг бугунги бошқарув элитасига Мирзиёев амри билан “қайтарилган” мулозимлардан бири Тоҳиржон Жалиловдир.

Каримов даврида урилиб, Мирзиёев ҳукуматга келгач, раҳбарлик лавозимига қайтган Тоҳир Жалилов “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ширкатига раҳбар этиб тайинланди. Жалилов “GM – Uzbekistan”ни бошқарган пайти коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганди.

Кейинчалик унга қўйилган айбловлар бекор қилиниб, “Ўзавтосаноат” бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари қилиб тайинланди.

Ўзбек автомобиль саноатидаги коррупцион схемаларни банк орқали амалга оширганликда айбланган “Асакабанк” акциядорлик тижорат банки собиқ раиси, 49 яшар Қаҳрамон Орипов ўтган йилнинг апрелида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция судлов ҳайъати қарори билан суд залидан озод қилинган эди.

Рассом Думҳам бу ҳолатни ўз карикатурасида “Шайтон судга кириб Раҳмон бўлди” деган мазмунда акс эттирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 май 2016
Ўзбекистон матбуоти, ТВ ва радиосини кузатар экансиз, мамлакатни терроризмга қарши курашиш, ёт ғоялардан сақланиш васвасаси чулғаб олгандек таассурот уйғонади. ...
5 май 2015
«Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани» ...
20 июл 2022
Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат деб билади? Бир ярим ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...