«Президент қарори учун юзта отамиз!»
Президент Мирзиёевнинг 28 февралда чиқарган «виночиликни ривожлантириш» ҳақидаги қарори ортидан республика нашрлари бирин-кетин бу мавзуни ташвиқ қила бошлашди.
«Халқ сўзи» 1 март куни «Ўзбекистонда шароб рекламасига қўйилган чекловлар қайта кўриб чиқилади» сарлавҳали мақола чоп этди.
Каримов даврида, 2010 йили бутунлай тақиқланган «шароб рекламаси» юзасидан таклифлар эндиликда Мирзиёев қарори билан Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган бўлди.
ЎзА ахборот агентлиги ва яна кўплаб нашрлар эса 2018 йилдан Ўзбекистонда вино фестивали ўтказилиши ҳақида хабарлар берди.
Хабарларга кўра, бу йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистонда вино фестивали ва халқаро дегустация танлови ўтказиладиган бўлди.
«Ўзбекистон овози» ва «Норма.ўз» нашрлари ҳам президентнинг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига шарҳлар эълон қилишди.
Бу нашрлар бошлаб берган пойгага рассом Туз ҳам қўшилди.
У президент қарори босилган газеталардан завқ олиб, вино ичаётган ўзбек расмини чизди.
Рассом Туз
Eltuz.com