Cатира
26 март 2018

Наманганда телефонни оламан деб яна икки киши ҳожатхонада ўлди

Наманганнинг Поп туманида 25 март куни мобил телефонни ҳожатхона чуқуридан олмоқчи бўлган икки киши ўлди.

Воқеа кечқурун соат 22.00 ларда Бобур кўчасидаги 14-уйда уйда содир бўлди.

Ҳожатхона туйнуги ва ундан икки кишининг ўлими эвазига қутқарилган телефон. Хабар.уз

Ўша уйда яшовчи 26 яшар Б.Раҳматов мобил телефонини ҳожатхона чуқурига тушириб юборади. Уни олиш учун 25 ёшли Э.Ниёзовни ёрдамга чақиради. У арқон ёрдамида Раҳматовни чуқурга туширади, шу ерда у ҳушидан кетади.

Раҳматовни қутқариш учун унинг изидан тушган Э.Ниёзов ҳам ҳушидан кетади.

Шундан сўнг икковлонни қутқариш учун Б.Раҳматовнинг 65 ёшли отаси Ҳ.Раҳматов ҳам ҳожатхона чуқурига тушади ва у ҳам ҳушини йўқотади…

ИИВ тарқатган хабарга кўра, бу учала шахс ЎзР ФВВ ходимлари томонидан ҳожатхона чуқуридан чиқарилган пайтда Ниёзов ва кичик Раҳматовнинг воқеа жойида ҳалок бўлгани аниқланган.

Ўзбекистонда бундай воқеа илк бор кузатилаётгани йўқ, «Элтуз» нашри хабар қилганидек, 2017 йилининг июлида уч киши айни шундай аянчли ўлим топган эди.

Ўшанда Samsung-Galaxi мобил телефонини ҳожатхона чуқурига тушириб юборган наманганлик аёл ёллаган икки ишчи ва уларни қутқармоқчи бўлган врач ис газидан ҳалок бўлганди.

«Бу одамларнинг сичқончалик фаҳми йўқ!» дея ўшанда бу манзарани рассом Туз аччиқ сарказм билан акс эттирган эди. Аҳмоқона фожиа айни вилоятда бир йил ўтмай такрорланди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 апрел 2015
Безор бўлмадингизми, а?? Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан ...
8 март 2020
Рассом Думҳам Eltuz.com
16 ноябр 2020
Ўзбекистон мактабларида дарсдан олдин мадҳия куйланиб, танаффусда махсус радиокарнайлардан ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттирила бошланди. Жорий қилинган бу ...
21 май 2020
Тошкент шаҳри марказий маданият марказининг камида 7 нафар ходими карантин даврида ишдан бўшатилди.  Марказ администратори Шуҳрат Тоҳиров ходимлар, жумладан, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...