чоршанба,
18 декабр 2024
2 июл 2018
Спорт баҳона спиртли ичимликларни қимматлатишди
Июлдан бошлаб Ўзбекистонда ароқ қимматлади. ЎзА хабарида бунга президент Мирзиёевнинг спортга оид 5 мартда чиқарилган қарори сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қарорга кўра, биринчи июндан алкоголь ишлаб чиқарувчи корхоналар спортни ривожлантириш учун қўшимча тўловларга тортилган, июлдан бошлаб эса тўловлар уларнинг маҳсулотлари нархига таъсир кўрсата бошлаган.
Ароқ маҳсулотлари, «Элтуз» маълумотларига кўра, сўнгги бор шу йилнинг январида ўртача 25 фоиз қимматлаган эди.
Рассом Туз
Eltuz.com