Cатира
19 сентябр 2018

Иккала тараф ҳам мен учун ёқимсиз!

Нақадар аччиқки, большевиклар инқилобидан буён топталиб келинган ва эндигина қаддини тиклаган жафокаш ўзбек тили тағин оёқости қилинди ва бундан чиркин бир йўсинда фойдаланилди.

Ўтган тарихида халқига, унинг тилига тупуришни истаган, ҳар қандай ҳукмдор қаршисида етти букилувчи калтабин амалдор тағин яна бир бор ўзбек тилига оғзини тўлдириб тупуриш учун турли тешиклардан судралиб чиқа бошлаган жирканч шовинистлар томонидан ишлатилди.

Мен бу постни рус тилида ёздим, чунки униси ҳам, буниси ҳам рус тилида мулоқот қилади ва фикрлайди. Ўзбек тилини ўз ҳолига қўйинг! Ўзининг касбига нолойиқлигини оқлаш учун «тил қартаси» ортига беркинган амалдорлар ва ҳамиша ҳар қандай мавзу бўйича ўзини сиқувга олинган «жабрдийда» кўрсатиб ғазабланишдан лаззатланувчи шовинистлар.

Қўрс, нодон амалдорлар, ўз сотқинлигингиз ва малакасизлигингизни яшириш учун тил ва тарих мавзусига «ширапашша» бўлишга ҳатто интилманг ҳам. Сиз шовинистлар эса ҳеч ким ўзингизни камситмаётгани ва ҳамиша ўзларингиз беписандлик билан ўзбек тилининг мавжудлигини инкор этишда давом этаётганинингизни яхши биласиз. Сизлар ҳам мамлакатни ҳозирги аҳволга келтирган ҳукмдор қаршисида турфа шаклда товланиб букилган тоифасисиз. Ҳар иккала тараф ҳам мен учун ёқимсиз!


Умида Ҳақназар
блоги таржимаси
Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 апрел 2020
(Саволларга жавоблар) «Соф санъат» ҳақидаги «Фикрларнинг шиддатли умри» эссе-туркумини ёзиб битирганимда, ёзганларимга муносабат билдирилган бир қанча хат олдим. Жавобга ...
27 октябр 2016
Бугун ўзбек турмасида 23 йилу 4 ой қолган 72 ёшли Самандар Қўқонов озод этилгани ҳақида тарқалган хабар нотўғри бўлиб ...
26 октябр 2023
Бундан 6 йил аввал яъни, 2017 йилнинг 24 июлида 60 ёшни қарши олган президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига совға ...
15 сентябр 2016
Тошкентдан олинган хабар ва фотоларга кўра Чорсудаги Тил ўргатиш марказининг уч қаватли биноси бузилган. Бу ҳақда Eltuz.comга тошкентдан мактуб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...