душанба,
16 декабр 2024
3 декабр 2018
Ўзбек интернети 1 декабрдан кейин ҳам қаддини ростламади
Ўзбекистонда интернет тезлиги 1 декабрдан бошлаб ўн баробар ошилиши ҳақида ваъда берилган эди.
30 ноябрь куни «Ўзбектелеком» АК халқаро пакетли коммуникация тармоқлари модернизация қилингани ва интернет трафиги 110 Гбит/c.дан 1200 Гбит/с.гача ўсиши ҳақида билдирганди.
Бироқ Ўзбекистондаги интернетдан фойдаланувчилар 1 декабрдан кейин ҳам Youtube ва Фейсбук тармоқлари секинлашганича қолаётганидан шикоят қилишмоқда. Кўпчилик юзерлар фейсбукда фақат матнлар очилаётгани, фото ва видеоларни юклашнинг ҳамон имкони йўқлигини билдиришмоқда.
Рассом Туз
Eltuz.com