Cатира
30 январ 2019

Берлинда «Ўзбекистон қора қути бўлмайди», деган мулозим ишдан олинди

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раиси ва бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов 28 январь куни ишдан олинди.

Унинг ўрнига бир ярим йил бурун, 2017 йилнинг 28 ноябрида айни шу лавозимдан озод қилинган, беш йил давомида Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари бўлиб ишлаган Элëр Ғаниев тайинланди.

Суҳроб Холмуродов ишдан олинишидан ўн беш кун аввал, 15 январь куни Берлинда ўтган бизнес форуми очилишида сўзга чиқиб, «Ўзбекистон эндиликда «қора қути» эмас, балки барча учун очиқ, шаффоф қутига айланади», деган эди.

Рассом Кирпи ушбу вазиятни ўз комиксида ифодалади

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ташаббуси билан тайёрланди. Фақат ...
15 март 2021
Рассом Кирпи
20 май 2019
Андижон шаҳрида 16 май куни вилоят фаоллари ва президент Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Бўз тумани ҳокими Иномжон Мадалиев туман номини ...
15 май 2023
Тошкентда олти сотих ер майдони ҳужжатларини расмийлаштиришга 600 млн сўм сўраган шахс ушланди. Олдинам фирибгарлик жинояти учун судланиб ëш ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...