чоршанба,
18 декабр 2024
26 феврал 2019
Тошкентдаги бузилаëтган уй эгаларини кўчирган мулозим жазоланди
Тошкент шаҳри прокуратураси шаҳар ҳокимлигининг Анҳор бўйидаги бузилаëтган 78-уйда яшовчиларни кўчиришда қатнашган мулозимга интизомий чора кўрди.
Бу айни маҳалла турғунларининг ижтимоий медиадаги фаоллиги самараси сифатида кўрилди. Айни пайтда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши уй бузиш билан боғлиқ муаммоларга ўз ечимини таклиф қилди.
Таклифда янги уй қураëтган инвесторлар шаҳарликлар манфаатларини ҳисобга олиши таъкидланади. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги маданий-тарихий қимматга эга бўлган биноларни бузишга мораторий жорий қилиниши билдирилган.
Рассом Туз
Eltuz.com