Cатира
9 апрел 2019

Тошкент ҳокимининг рус миллатчилари тадбирига изн бергани тармоқ танқидига учради

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди.

Рус армиясига ошиқ ўзбек пойтахти ҳокими тошкентликларга урушда ўлган аскарлар расмини кўтариб, «Мангу олов» ёнигача юриб боришни таклиф қилди.

Ўзбекистонда 9 майни рус армияси анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Шаҳар ҳокимининг баёнотига кўра, бу йил 9 майга атаб совет давридаги «Биродарлик қабристони» ёдгорлик мажмуаси ҳам қайта таъмирланади.

Айни тадбир ижтимоий тармоқда «Бу биздан эмас» флешмоби фаоллари томонидан қораланмоқда.

«Агар «Ғалаба куни» Россиянинг расмий куни бўлса, бу санани истаганлар бориб Россия элчихонасида ёки «Россотрудичество» офисида нишонлашсин», дея таклиф қилди тарихчи Анвар Назир. 

Ўзбекистонда бу тадбир президент Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин, 2017 йилдан буён, ижтимоий тармоқдаги миллий мустақиллик тарафдорлари қаршиликларига қарамай, ўтказиб келинмоқда.

2018 йили Россиянинг 2-жаҳон урушига бағишланган «Ўлмас полк» тадбири ижтимоий тармоқдаги фаоллар қаршилигига дуч келган ва улар «Бу биздан эмас!» флешмобини бошлашган эди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Ўлмас полк» юриши ўтказилмайди, деган хабар тарқатган, лекин бу Ўзбекистонда рус милитаристлари шиорларининг кўтарилишига асло монелик қилгани йўқ.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 сентябр 2020
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда маска тақиш зарурлиги ҳақида ...
4 апрел 2021
Муҳтарам ўқувчи, сиз билан Ўзбекистон ғарбининг олис Дружба шаҳридаги қозонхона гўлахи бўлган Қўйлининг Покистондаги Пешавор шаҳригача бўлган саргардонлигини кузатдик. Мана, ...
8 апрел 2017
Стокголмдаги теракт бўйича Ўзбекистон ватандоши ушланган. Фото: Aftonbladet.se Бу ҳақда ëзган, Швециядаги нуфузли Aftonbladet нашрига кўра, 7 апрел куни ...
4 феврал 2021
Тошкентнинг жабрдийда хиёбони марказидаги «Мовий гумбазлар» номли иншоот ўзининг яшиллиги ва Брежнев даври меъморчилигининг анча етук қолдиғи сифатида ҳукуматнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...