душанба,
16 декабр 2024
13 май 2019
Саводсизларни кўпайтирадиган қарор қабул қилинди
Бош вазир Абдулла Ариповнинг 6 майда имзолаган ИИВ, мудофаа, Миллий гвардия, божхона ходимлари болаларининг олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга кириши ҳақидаги қарори ижтимоий медиада баҳсларга сабаб бўлди.
«Борган сари жиннихонага ўхшаб кетяпти бу давлат», «Орган ходими эркатойлари ўқиш учун бош қотирмайдиган бўлибди», «Божхона ходимлари шусиз ҳам кираётган эди, имтиёз зарилмиди уларга», «Табақаланиш бошланди. Кейин буларнинг болаларини вазирликка, катта-катта жойларга қўйишади», «Ўзимни ҳеч қачон бундай таҳқирланган ҳис қилмагандим» каби изоҳларни ёзишмоқда ўқиш имтиёзига оид хабарлар ортидан тармоқ юзерлари.
Рассом Туз
Eltuz.com