«Ҳайдалганлар ўрнига улардан баттарлари келмоқда»
Президент матбуот хизмати 20 июнь куни бош прокурор Отабек Муродовнинг ишдан олингани, унинг ўрнига илгари Сенат раиси бўлган Ниғматулла Йўлдошев тайинланганини маълум қилди.
Отабек Муродов 2018 йили ДХХ раиси этиб тайинланган Ихтиёр Абдуллаевнинг ўрнига бош прокурор бўлганди.
Қамалган мулозим Рашид Қодиров ўрнига бош прокурор бўлган Ихтиёр Абдуллаев 2018 йили ишдан бўшатилган Рустам Иноятов ўрнига (собиқ МХХ) ДХХ раиси этиб тайинланади.
Кўп ўтмай Ихтиёр Абдуллаев иши терговга оширилди, унинг ўрнига илгари мудофаа вазири бўлган Абдусалом Азизов келди.
«Биз ақлсиз бир тарзда мансаблар алмашуви сиёсатини ва кадрлар етишмаслигини кузатмоқдамиз. Кетганлар ўрнига келганлар ҳам олдингиларидан тузук эмас. Эҳтимол улар президентга кўпроқ содиқдирлар, аммо эскирган бошқарув услуби ва фикрлаш даражаси билан ўша ярамас Каримов даври одамларидир», дея изоҳлади бу ҳолатни «Элтуз» нашри раҳбари Умида Ниёзова.
Eltuz.com