Cатира
15 август 2019

Блогерларни изоҳлар фаррошига айлантирманг!

Комил Алламжоновнинг блогерлар постлар остидаги изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлиши ҳақидаги баёноти қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу муҳокамаларда кўзим тушган энг зўр фикр мана бу бўлди:

“Ундан кўра, Алламжоновнинг ўша баёноти тагида сўкининглар, ўзини айбдор киламиз”.

Биласизми, кимлар очиқ баҳсдан қўрқади? Ўз ғояси тўғрилигига ишонмайдиган одамлар.

Биласизми, ким танқид ёки ҳақорат эшитса, гапирганнинг овозини ўчиришга уринади? Ўзига ишонмайдиган одам.

Шундай экан, ортиқча жазо ўйлаб топадиганлар, “блогингдаги ҳақоратли изоҳ учун ҳам жавобгарсан”, дейдиганлар аслида ўзининг ҳақлигига ишонмайдиган, бировнинг танқидига асосли жавоб беролмайдиган одамлардир.

Очиғини айтсам, ўзбек қонунчилигида бу масалада нима дейилган, ростдан шунақа чоралар назарда тутилганми-йўқми, билмадим. Шунга бир нарса деёлмайман. Лекин жаҳон амалиётида шунга ўхшаган нарса бор. Сизга тегишли каналда, блогда, сайтда кимдир эктремистик фикрлар, ирқчилик, миллатчилик ва ксенофобия руҳидаги изоҳлар қолдирса, уни ўчириш керак. Ҳақорат ва туҳматнинг ҳам жазоси бор, албатта.

Лекин бунинг чегараси қонунчиликда аниқ белгилаб берилиши лозим. Акс ҳолда бирор амалдор ваколатидан фойдаланиб озгина киноя гапни ҳам, масхараомуз изоҳни ҳам ўзича ҳақорат деб баҳолаб юбориши мумкин. Масалан, мен бу постни “Комилжон оға, бугун авжига чиқдингиз”, деб бошламоқчи эдим, у киши ҳазилни ҳам ҳақорат деб баҳоламасинлар, деб қўрқдим.

Келинг, ҳамма ўзи учун жавоб берсин. Блогер – пости учун, ўқувчи – изоҳи учун. Блогерларни изоҳлар қоровулига ва эркинлик цензорига айлантирманг.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
28 феврал 2018
Милиция генерали, 69 ёшли Зокир Алматов ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди. 2005 йилдаги Андижон қирғинидан сўнг ...
22 сентябр 2016
Қишлоқ хўжалигидан йироқ турли касбдаги одамлар, нафақат ўз оиласи ва ишини ташлаб далага чиқиши, балки бу ҳақда гапирмасликлари, шикоят ...
20 апрел 2020
Хотираларимда ўтган асрнинг 70-йиллари аурасига кириб қолдим, чиқиш осон бўлмаяпти… Ғарб шеърияти ҳақида ёзилган туркум мақолаларга жаҳли чиққан, ўзини ...
17 июн 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...