Cатира
9 сентябр 2019

Мугабе ўлди, лекин унинг Ўзбекистондаги қарсакбозлари ҳали амалда

Зимбабвенинг 37 йиллик диктатори ўлгани фонида Ўзбекистон парламентининг қарийб шу ёшлардаги депутати Акмал Умирзоқов мавжуд номенклатурадан ташқаридаги шахсларнинг депутат бўлиш истакларини масхара қилиб, ҳатто уларнинг устидан ҳақоратомуз кулишгача борди.

Мазкур депутатнинг фейсбукдаги пости ҳукуматнинг бўлажак парламент сайлови арафасидаги кайфиятини ифодалаши ҳам ҳеч гап эмас.

Чунки парламентнинг мустақил бир ҳокимият тузилмаси сифатида шаклланиши шартлигини айтиб келаётган президент раҳбарлигидаги ҳукуматнинг бўлажак сайлов арафасидаги саъй-ҳаракатлари (тўғрироғи, сайловнинг очиқ-ошкора, демократик асосда ўтишини таъминлашга қаратилган ҳаракатсизлиги) айнан шундай хулосага келишга ундайди.

Зеро, ҳукумат жамиятнинг барча қатламларини қаноатлантирувчи сайлов ўтказишга ҳозирча рағбат кўрсатаётгани йўқ.

Нега мавзу бошида Зимбабве президентини эслатдик? Роберт Мугабе худди ўзининг боқий дунёдаги ҳаммакони Ислом Каримов каби узоқ йиллик ҳукмронлиги даврида парламентни ўйинчоқ бир тузилмага айлантириб олган эди.

Аммо у ҳокимиятдан кетганидан сўнг мазкур мамлакат парламентида эркинликка энган бир кайфият кузатилмоқда.

Ўзбекистондаги вазият билан параллел шуки, Зимбабведаги каби диктаторлик тузуми ҳукм сурган Ўзбекистонда ҳам президент алмашди, ёқимли ўзгаришларга умид пайдо бўлди.

Мамлакатда парламент эркинлиги кайфияти ғунча очмоқда. Аммо ғунчанинг тўкис очилишига йўл берадиган нишонадан дарак йўқ…

Юқорида номи тилга олинган депутатнинг гапларидан у блогерлар ва ижтимоий тармоқларда фаол бўлган шахсларнинг депутат бўлиш истакларидан ёзғиргани англашилади.

Шу аснода аввалги парламент сайловида депутатликка номзод бўлиб, сайловдан ўта олмаган (тушунишимизга, мавжуд номенклатурага мос келмаган) бугунги фаол блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев хаёлга келади.

У бугун ўзи каби блогерлар ва ижтимоий тармоқларда фаол бўлган шахслар қаторида халққа депутат Акмал Умирзоқовдан кўра кўпроқ манфаат келтирмоқда назаримизда.

Аммо ўша пайтда унга рақиб бўлганлар бугун у кабиларнинг яна парламент аъзолигига номзод бўлишига очиқдан очиқ қаршилик қилиши кўринаётир.

Акмал Умирзоқовнинг гаплари блогерларнинг “Сўнгги кунлар эса ғалати сигналлар келмоқда” каби хавфсирашларига асос борлигини кўрсатади

“Парламент циркка айланишига йўл қўймайди бу закий халқ”, деб ёзади депутат.

Бугунги парламентни циркка айлантирган депутатларни сайлаган бу “закий халқ” кейинги чақириқ парламентга ҳам ўргатилган жонзотлар етказиб бермаслигига кафолат борми?!

“Элтуз”нинг Ўзбекистондаги ҳамкори

Тағин ўқинг
21 сентябр 2021
Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат. Булар қонунлар, ҳукумат қарорлари, низомлар, йўриқномалар ва ҳоказолардир. Жамоа шартномаси нима ва ...
3 июл 2020
Ҳафта айланиб яна сизлар билан юзлашганимдан мамнунман. Суҳбати чор – анда мазза бор, дейишади. Сизлар эса юз мингларсиз. Шунча ...
17 июн 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
27 январ 2018
“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...