Cатира
26 январ 2016

Наргиз тоқатсиз ўзбекларнинг нафратли нишонида

Ўзбек қўшиқчиси Наргизнинг шанба куни рус миллатчи аëллариниг ҳужумига учрашига ижтимоий тармоқдаги қадимчи ўзбеклар ҳамдардлик билдиришмади. Аксинча тармоқлардаги муҳофазакор ўзбеклар Наргизга ҳужум қилган рус ксенофоб аëлларининг ҳаракатини оқлаш баробарида қўшиқчини тубан сўзлар билан ҳақоратлашмоқда.

Ўшлик “инсон ҳуқуқлари фаоли” Иззатилла Раҳматиллаев таниқли қўшиқчи, 45 яшар Наргиз Зокированинг шанба куни Москванинг Backstage ресторанида берган концерти чоғида икки ксенофоб аëлнинг тажовузига учраганини ФБ даги ўз саҳифасида “Хизматларига яраша мукофот” дея атади.

Бундан олдин “ҳуқуқбон” Наргиз Зокированинг “устига девор ағдариб ўлдириш таклифи” билан чиқди. Таниқли ҳуқуқ фаоли Азиза Абдурасулованинг дашномидан кейин Раҳмаруллаев бу “таклиф” битигини тармоқдан ўчирди.rasm801

Ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифатчи сифатида Канададан сиëсий бошпана олган Тоғбой Абдураззоқов эса бу таклифни шодон қаршилаб Наргиз шаънига ҳақоратли “шеър” ëзиб ташлабди.

Отанг ким ошқовоқ, онанг носқовоқ,
Кимлигинг билолмай ўзинг хуркасан.
Қазисан-қартасан… кимга тортасан?
Ўзбекдан қўрқасан, Русга чуркасан.

Рус ксенофоблари тарафидан камситилган Наргизни “ҳақоратлаш маъракаси” ФБ даги “қўрқмаймиз” саҳифаси остифа қўйилган изохларда давом этди.

Кўпчилик Наргизни яҳудий дея камситиб ўз мажруҳлик комлексини қондиришга уринди.

rasm797
Фейсбукдаги ёзишмалардан

Ўзини Илхом Сардор деб атаган юзер Наргизни итга тенглаштириб унга ўлим тилайди “Итга ит ўлими. Зокировларни 80йилларда хам одамлар жухуд яьни яхудий дейишарди Ўзбекистонда бузғунчиликка катта ҳисса кушган сулоладан бу хам.”.дейди ФБ юзери.

Озодлик радиоси сайтига ИнтиПутин исми билан қолдириган изоҳ мана эса мана бу:

Наргиза бу КУНИНГДАН баттар бул! Сен узи Оллохди ланатига учраган бир шайтончасан сен мусулмон хам эмассан узбек хам эмассан нимага миллатингни ва динини яширасан а, биламизку Зокировлар авлоди кимлигини? Бухарский евреларсану нимага Энди. Бошка миллат ва бош динни никоб килиб олиб яшайсан ва мусулмон ва узбекларни дунёга шарманда киласанлар а, бунака бемани киликлар ва бунака шайтон башаралар узбекдан чикмаган чикмайди хам бу шайтон башаралар Ана уша яхудийликдан чикади, шунинг учун бу утган вокеадан жуда мамнунмиз бундан кейин узини асли миллатинг ва динини айтиб яшагин ота бобонг яшириб утгани йетади. (Орфография ўзгаришсиз қолдирилди)

Ижтимоий тармоқдаги ўзбек сегменти Наргизнинг ташқи кўринишини қизил латта кўрган буқа каби ғазабнок қаршилайди. Ўзига Abu Joseph дея ник қўйган “қўшикчини ўзбекка ярашмаган турқи учун хужум килибдида” дея ўзига таскин беради.

Абдураззоқ Ортиқов деган юзернинг гапи мана бу: “Наргиз ажнабийларга тахлид этишда урислардан ҳам ўтиб тушганидан ўрис аёлларини ғайили келиб, бир кимлигини ёдига солиб кўзига курсатиб қўйайлук деган махсадида шишани унга қаратиб улоқтургандурда. Яхшиямки халиги отилган бўтилка у бечарани ярим тақир бошига тегимабди.”

Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида истиқомат қиладиган ва ўзига Лайло Ўзбек деб ник қўйган аëл “Уни бу юриши ўзбекка ҳос бўлмагани учун” руслар ҳужум қилган деб ксенофобларни “тушунишга “ уринади.

Ўзбекистонлик врач Алимардон Қуддусий назарида Наргиз “ўзлигини унутган ва ўзгалардан марҳамат кутишга ҳақи бўлмаган, на яҳудий у на мусулмондир” Ўзбекистонлик врач ҳеч иккиланмасдан Наргизни “у фоҳишадир” дея таъкидлайди. Бундай ҳақоратлар ортидан Наргизни ҳимоя қилиш чақириқлари ҳам пайдо бўлди.

ФБ юзери Феруза Абдуллаева “бу қизни хакоратлашни бас килайлик” деган таклифни илгари сурди.

Ўзбекистонлик журналист Шуҳрат Ҳуррамов эса Наргизнинг тарзи ўзбекка ҳос эмас деган маломатга жавоб қайтарди.

Нимаси узбекка хос эмас? Талантли санъаткор, миллионлаб инсонларни калбини забт этган Наргиз! У билан узбеклар фахрланиши керак! Куча супуриш, Москва ва Петербург фохишахоналарида «мехнат» килиш, чакалогини сотиш узбека хос эмас!” деб ëзади журналист.

Таниқли қўшиқчи, Зокировлар сулоласининг кенжа вакиласи 45 яшар Наргиз Зокирова шанба куни Москванинг Backstage ресторанида берган концерти чоғида икки ксенофоб аëлнинг тажовузига учраб, енгил яраланган эди. Ижтимоий тармоқда эса ҳонандага қарши ҳақоратлар тошбўрони ҳалиям давом этмоқда.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 май 2017
Украиналик қўшиқчи Жамала ўтган йили «Евронигоҳ» қўшиқ танловида ғолиб чиқиши ортидан 2017 йилги қўшиқ танлови Украинада ўтди. 13 май куни Киевда якунланган ...
17 ноябр 2016
Интернет ва медиа соҳаси Ўзбекистонда дунёда энг кескин назорат қилинадиган давлатдир. «Freedom House» ҳар йили ўтказадиган Дунё бўйича Интернет ...
22 сентябр 2017
Ўзбекистонлик бир-бирини танимайдиган бир неча тадбиркорнинг “Элтуз” мухбирига маълум қилишича, 2010-2016 йиллар давомида МХХ Миллий ҳавфсизлик ва МХ (СБ) ...
19 март 2018
1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузгани, Совет Иттифоқига қарши курашгани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган Миртемир Мирабдуллаев ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...