Cатира
10 декабр 2019

Улар буни сайлов деб ўйлашади!

22 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.

Шу куни расмий равишда рўйхатга олинган бешта сиёсий партиядан 150 нафар депутат сайланиши лозим. Бу президент Шавкат Мирзиёев даврида ўтаётган илк парламент сайловидир. 

Бўлажак депутатлар ва уларни қўллаб-қувватловчи аъзолар ўз партиялари рамзи туширилган шарфларга ўраниб, мамлакатда сайлов кампанияси ўтаётганини астойдил исботлашга уринишмоқда. 

Ўзбекистондаги сайлов ҳақиқийсидан нимаси билан фарқ қилади? Иқтидордаги ҳокимиятга сиёсий мухолифатнинг йўқлиги билан. Демократик сайлов ғояси мамлакат тепасидаги ҳукуматга муқобил, уни бошқаришга талабгор сиёсий рақобатнинг мавжудлигига асосланган.   

Ўзбек депутатлари ўртасидаги сайлов пойгаси эса ҳозирча бир жойда туриб депсинишни эслатмоқда. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 январ 2021
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ташқи қарзларнинг доимий ўсиб бораётгани боис Ўзбекистон иқтисодиёти аҳволи жуда хавотирли ...
22 май 2023
Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович «ўз атрофига қариндош уруғини йиғиб, камида бир ...
28 июл 2016
«Ҳуррият» газетаси ўз муассиси бўлмиш Журналистлар уюшмасига қарашли мониторинг гуруҳининг мамлакат матбуоти жорий йилнинг иккинчи чорагида нима кароматлар кўрсатгани ...
18 декабр 2022
Автобус кетиб бормоқда. Бирдан автобус ичида чироқ ўчади. Ғала ғовур. Вой свет ўчди. Батарея ҳам муздай. Қалбимиз бўлди куздай.
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...