Cатира
16 декабр 2020

Ўзбекистон энди ЕОИИда кузатувчи. Ассалом, Совет Иттифоқи

11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг онлайн саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми берилди.

Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммитида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди.

Жорий йил май ойида Олий Мажлис Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Smartgov Consulting бюроси ижрочи директори Азиза Умарова эса ЕОИИ Россиядан бошқа аъзо давлатларга ҳеч қандай яхшилик олиб келмагани, жумладан, Қозоғистон ва Беларусь иқтисоди «ҳар доимгидан ҳам аянчли аҳволда» эканини айтган.

Унинг фэйсбукда ёзишича, Россия етакчилигидаги иттифоққа киргандан кейин «орқага йўл йўқ».

«Ҳеч қанақасига. Тинчгина ажралиш, тинч йўл билан тарқалиш имконсиз. Барча қарорлар бир мамлакат томонидан қабул қилинади ва бу бизнинг мамлакат бўлмайди. Иттифоққа кириш бир томонга чипта сотиб олишдир. Ассалом, Совет Иттифоқи. Бу менинг тенгдошларим энг кам умид қилган воқеа эди», деб ёзди Азиза Умарова.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 март 2021
Тил мавзуси бизни 70-80-йиллардан бошлаб қийнаб келаётган мавзу эди. Албатта, у пайтда ўзбек тили давлат тили сифатида эмас, балки ...
6 август 2019
Президент Мирзиёев қарори билан 3 август куни Ўзбекистондаги машъум Жаслиқ қамоқхонаси ёпилди. Айни қарорда қамоқхона бинолари ва мулклари Қорақалпоғистон ...
22 июн 2017
Президент Мирзиёев 22 июн куни Фарғона вилоятига келди. Бюджет ташкилоти ходимлари ҳам енгил тин олишди. “Шукур” – деди Элтуз ...
2 октябр 2019
«Ёзарнинг саси» рукнида «Элтуз» нашри марҳум шоир Рауф Парфининг ўз дўсти Муҳаммад Солиҳга бағишлаган китобидан ўқиган шеърий туркумни мухлислар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...