Cатира
19 феврал 2021

Алишер Қодиров: Эркин сўз хотиржам ҳаëтимизга халақит беради

Ўзбекистондаги қўғирчоқ партиялардан бири бўлган “Миллий тикланиш” партиясининг ўз таъбирича “президент тайинлаган” раҳбари Алишер Қодиров сўз эркинлигига феълан қарши бўлган баëнот билан чиқди.

“Эркин сўз қанчалар эркин бўлмасин, жамиятнинг хотиржам ривожланишига халақит бермаслиги керак!” дейилади баëнот индаллосида. Ҳуқуқий саводи йўқ¸ хавфсизлик идораларида парваришланган Қодиров исмли индвидни қайта тарбиялаш мумкин эмаслиги ва унинг жойи тарих ахлатхонаси эканини биламиз.

Лекин айни пайтда “миллатнинг исëн қилиш” ҳуқуқи ҳақида тушунтиририш фурсати келди. Қўзғолон қилиш ҳуқуқи БМТ декларациясида қайд қилинган машру ҳуқуқдир ва нуқта.

Ҳокимиятни ноқонуний қўлга киритган узурпаторга бўйсунмаслик, энг аввало, конституцияга ҳурматдир. (Марҳум Валерия Новодворская «ўзбеклар инсон ҳуқуқлари декларациясини ҳар куни ўқисин», деганида нақадар ҳақли эди).

Жаноблар, Ўзбекистонда конституция бекор қилинмади, БМТ декларацияси ҳам ўз кучида турибди.

Мирзиëевга ялтоқлансам бир нарсалик бўламан, деган буқаламунлар энг камида ўз ҳуқуқий саводсизлиги учун уялмоғи керак. Демократия ва секуляризм тимсоли бўлган Францияда 14 июль миллий байрамдир. Бу байрам феълан «миллатнинг қўзғолон қилиш ҳуқуқини» шарафлайди.

Қўзғолон ҳуқуқи ( эзилганларнинг оëққа қалқиши, инқилоб ҳуқуқи) сиëсий фалсафада ватандошларнинг қурол дохил барча воситалар билан ўз ҳуқуқ ва эркини узурпаторлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи дея малакаланади.

Бу ҳуқуқ инсонга туғилганидан ато қилинган табиий ҳақдир. Шу боис, уни инкор қилиш узурпацияни машрулаштириш демакдир.

Инсоният антик даврлардан ўз бошига келган тиранларни ўлдириб, бу ҳуқуқни аста-секин қўлга киритган. Бу ҳуқуқ илк бора 1776 йилда ëзма тарзда АҚШ конституцияси преамбуласидан жой олди. Ҳужжатда «абсолют деспотизмни ағдариш» ҳуқуқи кафолатланади.

1789 йилда қабул қилинган Франция инсон ҳуқуқ ва эркинликлари декларациясининг иккинчи моддаси «ватандошнинг қаршилик қилиш ҳуқуқи – унинг табиий эрки» эканини таъкидлайди. Бу декларациядаги қўзғолон ҳуқуқи 1793 йилга келиб яна тўлдирилади.

27-модда: Кимки халққа тегишли бўлган суверенитетни ўзлаштирса, эркин гражданлар тарафидан зудлик билан қатл қилинади. 33-модда: Қаршилик кўрсатиш эзилганларнинг тамал ҳақидир ва бу ҳақ инсоний эркинликка уйғундир.

Полша қироллигида ватандошларнинг «қаршилик кўрсатиш» ҳуқуқи (prawo oporu, ius resistendi) тамал ҳуқуқлар сирасидан эди.

Поляк ватандошлари бу ҳуқуқ асосида Казимир 1, Болеслав 2 каби қиролларни тахтдан ағдаришди. Эслатиб қўяман, бу ҳуқуқ ватандошларга «қуролли қаршилик кўрсатиш» ҳаққини кафолатлаган.

1948 йили БМТ қабул қилган Жаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси преамбуласида «Инсон сўнгги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён қилиб бош кўтариш» ҳаққи эътироф қилинади.

Бу ҳақ Германия конституциясида ҳам кафолатланади. ФРГ асосий қонунининг 20-моддасида Германиянинг демократик¸ социал ва федерал давлатчилигини «Бузишга уринган ҳар кимга қарши бутун немислар қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эгадир», дейилади.

Франция конституциясининг 1958 йилги матни 1789 йилги декларацияда кўрсатилган «қўзғолон ҳуқуқини» ўз ичига олади. Франция конституциясининг 1971 йилги матнида «ватандошларнинг узурпаторни ағдариш» ҳуқуқи асосий ва узил- кесил¸ тамал ҳақ ўлароқ кафолатланади.

Ўзбекистон конституциясида ҳам» Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи» экани айтилади. Бу ҳужжатда «Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади», дейилган.

Рассом Элсевар

Тағин ўқинг
21 декабр 2018
Қалин курткалар, қулоқчинлар кийиб, смартфон ёруғида турган бу одамлар – Наманган мусиқали драма актёрлари. «Элтуз»га ушбу суратни жўнатган мухлисга ...
4 апрел 2024
Элтуз Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимларининг ўз рахбарияти устидан ёзган шикоятларини ўқишда давом этади. Шу ой ичида бир қанча мурожаатлар бўлди, ...
9 март 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
17 январ 2019
Ўзбекистонда цензура остидаги Интернет сайтлари 16 январь кунининг биринчи ярмида тўсатдан очилиб кетди. Жумладан, тошкентлик мухлиснинг билдиришича, «Элтуз» нашрига ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...