Cатира
8 август 2024

Рассом Туз: «Тиётирчи контора» учун расм

Совет даврида КГБ ходимлари бир мунча саводли бўларди. Милтиқдан отиш, турникка осилиш, ўнгача санаш ва камида битта чет тилни биларди.

Улар ўзлари орасида «вишка» деб аталадиган Свердловскдаги ўқув маскани «Высшие курсы подготовки оперативного состава КГБ» да ўқитилиб одамбашара қилинарди.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин истиҳборот тизими лапашанг, жинни, санғи ва асосан ўтканни ўроғини, кетканни кетмонини ўмарсам дейдиган «несун» ва «клептоман»лар билан тўлди.

Бу қоринбой хомсемизлар мабодо турникка осилса оғирлигидан турник темири қийшаяди.

Мирзиëв келиб бу идорани бир тепип силкитиб «атини» ўзгартириб кетди.

Аммо фанда атавизм деб айтиладиган холат боис булар яна аслига қайтаверадиган жонивор.

Фақат ҳавойи гаплар, ўйлаб топилган фантазия қора кучлар, мухолипатчи шоирлар ҳақидаги таги йўқ гапларга қарши «курашгандай бўлиб», ойлик олиб, еб ëтган бу танбал тасқаралар Қорақалпоқда сепаратизм етилгани¸ ИИВ ëки давлат стурктураларидаги мулозимлар ҳизб ва салафий бўлиб кетгани ва улкан коррупцион китнинг семирганини билишмади.
Давлатнинг бутун бир аҳолиси рус зомби ТВлари таъсирида ўрисқул ва мустақиллик душманига айланганини ҳам бу шабкўрлар сезгани йўқ.

Аслида давлат хавфсизлиги учун ўта хавфли трендлар эди булар.

Улар эскиси каби бир хуржунидан китоб чиққан бир бечара шоирни ëки шаиркани кўтидан юриб, эшигидан мўралаб, мўрисини искаб, ойлик олиб, чўнтагимдан тушиб қолган эски чақа каби сийқа ўйинларини қайта бошламоқда.

Отнинг калласидай ойликни олиб ëтган бу девдай-девдай барзангилар ажрашиб кетган эри қамағда бўлган бир шаиркани кўтида юришувди анчадан бери. (худди зўр иш қиғандек)

Бу паразитлар назарида шаирканинг анави денгиз ëнида ўзини расмга олиб тармоққа қўядиган мухолифатчи шоир Муҳаммад Солиҳни пир деб қўл бергани буюк жиноят эмиш.

Ну и что? Ҳозир саройдаги мулозимлар ҳам у кишини китобини ўқиб ўтирганига фактларим бор.

Шеър ўқиш жиноят эканлиги манов шолғомкаллалар паранояси.

Хуллас, бу сийдиги ер тешмайдиган, Қатортолдан ўтаëтиб зуҳро касалига чалинган ҳезимлар тақир ердан чанг чиқариб шоира, журналист, блогер, спортсмен, уч бола онаси ва албатта соҳибжамол ватандош Шахина Абдураззоқ (Шаҳзода Баҳранова)ни Ўзбекистондан чиқиб кетмаслигини таъминлашди.

Олдин ëзганимдек, 2 август куни Шахина Қаршидан Тошкентга йўлга чиқади. Такси йўлда яна бир хотинни олади. Бу хотин буюк эҳтимолда «подсадная утка» эди. (Бундай обончининг эркак варианти фарғоналик иплас Шуҳрат Исанов)

Сценарийга кўра, «подсадная утка» жанжал чиғоради.

Шу минутда дарров куч ишлатарлар шоп шалоплари билан етиб келади.

Миршаблар камоли эҳтиром билан журналист хотинга «поехать в отделение» таклифини беришади.

Қизгинани талончиликда айблашди. Мана жабрланувчи ҳам турибди кўзидан сийиб.

Шу пайтгача отдай кишнаб юрган шоираи даврон Шахина Абдураззоқ (Шаҳзода Баҳранова) айнан шу ИИБда саломатлиги бирдан ëмонлашди.

Балки анави сассиқ куч ишлатарлар сепган арзон дезодрандтдан кўнгли беҳузур бўлдими қизгинани.

ИИБ ичкарисида сўроқ қилинаëтган одамнинг аҳволи ўта оғирлашиб ўладиган бўсагина скорий чақирилади. Шундай қоида бор Раззоқичнинг конторасида.

Хуллас, Шахина Абдураззоқ (Шаҳзода Баҳранова) баннисада.
Обончи хотин бошқа топшириқ бажариш учун навбатдаги йўналишга сафарбар қилинди.

Гўрда ë қамағда эмас. Баннисада! Гип, гип ура. Мановини «хеппи энд» деб ойтса бўлади.

Аммо буни ëзишимиз билан спецслужба югурдаги бўлган телеграм каналдаги ипласлар игна еган итдай бўлиб биннасалар деб ингиллаб чиқди.

Эртасига эса шоира, журналист, блогер, спортсмен, уч бола онаси ва албатта соҳибжамол ватандош Шахина Абдураззоқ (Шаҳзода Баҳранова)нинг ўзи чиқиб «муниса» башарани ëқиб, Мадонна Литта қиëфасида бачасини қўлтиқлаб, «ИИБда эзғиланмадим”, дея гапирди. (Кошки эзғилансайдим деган кайфият кўзларидан пишқириб турарди)

«Буни қора кучлар ўзларига моддий манфаат учун ўйлаб топишди» деб туриб қолган қисмини диний клерикал қарғиш порцияси билан тугатди.

«Арқага қараб сийиш» дейилади бу.

Аммо бу ҳолатниинг видеода кўринмаган қисмини мен биламан-ку.

Ўша ердаги оперативниклардан оламан-ку билгиларни.

Асирга олинган одамнинг пешанасига пистолет қаратилиб турганда айтган гапи инобатга олинмайди.

Агар кимнидир яқини асирга олинса ва шу асирга олинган талаби билан биннаса деса буям эътиборга олинмайди.

Эсларингда бўлса бу шоввозлар ашлачи Жаҳонгир Отажоновни отаси ва онасини гаровга олиб, «оқ қилдириш» тиëтрини қўйган эди.

Шу ўринда ëшлигида октябрят ва пионер бўлган¸ саводи ҳаминқадар бир аяғи гўрда момой ва бобойларнинг оқ қилгани нимаю кўк қилгани нима?

Бобой ëки момойга оқ қилсанг осмон, кўк қилсанг катта кўча. “Иди на**уй” дейилса шариатга муофиқ бўлади.

Яқинда битта билгич қизни «Суриштирув журналисткаси» бўйича профессионал тренингга таклиф қилувдим.

Кейин бу қизгина сағал ўтиб «Мен тренинга борсам, мени қомаб қўйишса боламди ким эмизади?» деди.

Менимча, анави идора ходмигирлари қўрқитган бу қизгинани.

Энди ëзганларимни ДХХдагилар тушунмайди. Чунки улар ўқимаган. Ҳарф танимайди.

Шу эски арзон сийқа тиëтирларини бир амаллаб ясаб раҳбарлар кўзини шамғалат қилиб ойликди олса бўлди.

«Қора кучлар» ҳақидаги чўпчак ортидан ойлик оладиган демодалар билмайдики замон, вақт ва технология ўзгарди.
Улар нима дегани, нима қилгани ҳақидаги бутун ва тўла информациялар менда бор.

Беҳбудий даврида ҳам шунақа дилемма бор эди. Одамлар саводсиз бўлгани боис ëзилган мақолаларни ўқий олмасди.

Шунда Беҳбудий «Тиëтр қилиб кўрсатишга» қарор қилганди.

Мен бўлсам расм қилиб чизиб кўрсатаман. Мана.!!

Тағин ўқинг
5 декабр 2021
Рассом Кирпи
4 март 2024
Шарифа Тўйчиева ҳокимнинг ноқонуний қарори билан еридан маҳрум бўлган юзлаб бахтсиз фермерлардан бири. Унинг ҳикоясидан англашиладики, қонун бузилиши прокуратура ...
20 март 2023
Ўзбекистон президенти Мирзиёев, Туркиялик сайловчиларни май ойида бўлиб ўтадиган президент сайловида 20 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Эрдўған номзодини “тўлиқ ...
14 август 2020
Яна ҳафта айланиб сиз билан юз кўришиб турибман. Мағрурсиз, масрурсиз  ва орангизда севгидан мажнун, ҳаëтга мафтун кишилар бор. Фақат ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...