Вақт машинаси
18 май 2018

18 май – Бир сурат тарихи: Абдуллабек ва Раҳбархон севги ҳикояси

1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу суврат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда Тошкентда яшаëтган Умида Ҳақназар Eltuz.com га ўз бобоси ҳақида мақола ëзиб берди.

rasm1402Тошкентнинг сўнгги романтиги

1914 йилнинг 18 майида Франциянинг Елисей саройида Дания қироли шарафига зиëфат берилди. Римдаги тамаки фабрикаси ишчилари иш ташлади. Токиода ўн бешинчи одам ўлатга чалиниб ўлди. Денгизда ҳалокатга учраган «Сольферино» кемасига бадавий араблар ҳужум қилди. Тифлисда илк техника дорилфунуни биносига тамал тоши қўйилди.

Айнан 18 май куни Россия империяси орқа ҳовлиси сифатида кўрилган Туркистоннинг Тошкент шаҳридаги фотостудияга жадид ëшлар – Абдуллабек, Абдуносир, Омон ва Бадир кириб келди.

rasm1403Расмдаги Абдуллабек менинг катта бобом бўлади. Абдуллабек Мирзааҳмадбек (Ниëзбек) ва Зулайҳо бегим оиласидаги тўрт ўғилнинг иккинчиси эди.

Табиатан камтар, закий ва романтик одам бўлган. Европа қадриятлари асосида таҳсил олган Абдуллабек аëлларга эҳтиром билан қарар, уларнинг қалби ва ақлини забт қилиш истагида эди.

Абдуллабек 24 ëшга кирганида Тошкентнинг аслзода хонадонларидан бирида камол топган Раҳбархон деган аëлни севиб қолади. Раҳбархоннинг ота-онаси эса уни диний уламолардан бирининг ўғлига унаштириб қўйишганди. Фотиҳани бузиш ўша даврда оила шаънига дарз келтириши мумкин эди.

rasm1405Абдуллабек ва Раҳбархон қочишга аҳд қилишади. Севишганлар поездга ўтириб империя бошкенти Санкт–Петербургга келишади. Бу никоҳдан Муҳаббат деган қизалоқ дунëга келади.

Санкт-Петербургнинг рутубатли ҳавоси тошкентлик ошиқлар табиатига тўғри келмайди. Икки йиллик ғурбат сўнггида улар Тошкентга қайтишади.

Санкт-Петербургнинг нам ҳавосида зотилжам касалига йўлиққан Раҳбархон оламдан ўтади. Ўлимини сезган аëл эрига васият қилиб, “олти ойдан кейин албатта уйланинг, қизим онасиз ўсмасин”, дейди.

Аммо онасининг ўлимидан сал ўтмай қизалоқ ҳам вафот қилади. Шу тариқа тошкентлик романтикнинг севги ҳикояси фожеавий якун топади.

Кейинчалик Абдуллабек бошқа аëлга уйланиб бола-чақалик бўлди, бу энди айри ҳикоя. Абдуллабекнинг ўзи эса 1925 йили оламдан ўтган.

Умида Ҳақназар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 октябр 2016
«XXI аср» газетасида пахта етиштирувчи хонқалик фермернинг номидан ҳам бир мақола эълон қилинган. Унда фермер муваққат президент ва амалдаги ...
19 октябр 2017
18 октябр куни Тошкентда ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕҲҲТ) анжуманида журналист Бобомурод Абдуллаев тақдирига оид барча саволлар ...
1 феврал 2017
Ўзбекистоннинг иккинчи презденти Шавкат Мирзиёев, 30 январида давлатнинг буюк рахбари Ислом Каримов туғилган кунини нишонлаш ҳақида қарор имзолади. Афсуски, ...
29 октябр 2015
Eltuz манбасидан олинган хабарга кўра, 28 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Шуҳрат Рустамовни ушлаб олиб ...
Блоглар
18 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва ...
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...