Вақт машинаси
7 март 2019

Ўзбекистонда аёл бўлиш нимани англатади?

1) Сиз туғилганингизда ўғил бола туғилгани каби қувонишмайди. «Бола ўлдиришдан кўра камроқ тарқалган селектив абортлар билан улкан миқдорда қиз болалар йўқ қилинади

2)  Сиз аёллик турқингиздан уялиш кераклигини англайсиз. Ўзбекистонда аёллар прокладкасини реклама қилиш уят ҳисобланади. Адекват тарздаги жинсий тарбия йўқ. Ҳайз кўриш (менструация) мавзусига табу қўйилган. Кўпчилик аёллар бу пайтда «ифлос» бўлишади, дея ўйлашади. Ҳайз кўриш фактини яшириш одатга киритилган. Мактаб синфларида, агар бу ҳақда ота-оналар қўмитаси ўйламаса, аёллар гигиенаси фани ўқитилмайди.

3) Сизга асосий муҳим вазифанг эрга тегиш дея ўргатишади… Кўплаб қизлар гуруҳларида ёшликдан улар турмушга чиқишлари лозимлиги, овқат қилиш, уй йиғиштириш ва яхши хотин бўлиш таълим олишдан кўра анча муҳим эканлиги уқтириб келинади

4) Балоғат ёшига етганингиздан сўнг сизнинг истагингизсиз эрга беришлари мумкин. «Эрта никоҳлар кўпинча яқин оила аъзолари ва узоқ қариндошлар босими остида юз беради, бунга бўйсунмаган тақдирда ҳатто таҳдид ва зўравонлик қўлланиши мумкин.

5) Олий маълумотга эга бўлишингиз қийин амалга ошади. Қизлар учун олий ўқув юрти контрактларини тўлаш мақсадга мувофиқ эмас, дея ҳисобланади, чунки уларнинг асосий вазифаси (юқорига қаранг) турмуш қуриш ва бола туғиш ҳисобланади. 

2017-2018 ўқув йилларида кундузги бўлимларни 38% аёллар ва 62% эркаклар битирди.

2017 йили 13316 олий маълумотли аёл эрга тегди, уйланган, олий маълумотли эркаклар сони эса 34642 нафар. Шунингдек, ўқишни ташлаб кетаётган аёллар сони эркакларникига нисбатан анча кўп.

Шу ўқув йилининг ўзида 12451 аёл, 7710 эркак ўқишни тарк қилган.

6) Турмуш қургач, сиз оиланинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлмайсиз.

«Тадқиқотлар кўрсатадики, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида […] аксарият ҳолларда келиннинг куёв оиласи яшаётган уйга кўчиб ўтиши кўзланади. Кўп ҳолларда бу катта ҳажмда ҳақ тўланмайдиган уй ишларини (баъзан қишлоқ хўжалиги ишларини ҳам) бажарувчи оиладаги энг паст мақомни англатади ва унинг вазифасига нафақат эри, балки бошқа оила аъзоларига ҳам хизмат қилиш киради».

7) Бола туғиш кўпинча сизнинг энг асосий функциянгиз бўлади. Бу масалани ўзингиз ҳар қилишингизга йўл беришлари даргумон. «Марказий Осиёдаги тадқиқотлар натижаси кўрсатадики, оилавий жуфтлик никоҳларининг биринчи йилиёқ фарзанд кута бошлашади ва улар токи ўғил бола дунёга келмагунча фарзанд кўришда давом этишлари лозим бўлади». Фарзанд кўришни истамаслик чекланади. Фақат 2,4% аёллар бола туғишга ўзлари қарор беришади.

8) Сизнинг ишга жойлашишингиз кўплаб омилларга боғлиқ ва сизга кам ойлик тўлашади. «Аёлларнинг иш топишлари қийин, кўпинча иш берувчи аёлларни касаллиги, боласини боққани учун ижтимоий нафақа беришдан қочиб ишга олишни исташмайди

9) Сиз жинсий тажовузга, тегажоқликка дуч келишингиз мумкин… 
Тегажоқлик учун Ўзбекистонда жазо йўқ. Ҳар ким жазосиз сизнинг думбангиздан ёки кўкрагингиздан ушлаши, автобусда сизга олатини ишқаши мумкин ва сиз қонун билан ҳимоялана олмайсиз. Бундай воқеалар эса ушбу саҳифада талайгина.

10) Ва уйдаги зўравонликлар.

«Маиший зўравонлик қонунчилик билан тўғридан-тўғри тақиқланмаган, у илгаригидек энг кўп тарқалган ҳолат. Жисмоний зўравонлик қонун билан жазоланишига қарамай, милиция кўпинча аёлларни эрининг устидан шикоят қилишидан қайтариб келади ва бундай маиший зўравонларни фактларнинг ўзига нисбатан камдан кам ҳолларда уйидан олиб кетишади ёки қамашади».

11) Ўзбекистонда зўрланган аёл, зўрлаган эркак бўлишдан кўра шармандалироқ иш йўқ. Агар сизга зўравонлик кўрсатишса, айниқса, жинсий тарафдан, сизни бунда айблашлари мумкин. Сиздан биринчи галда сўрашади: ўз қилиғинг ёки ташқи кўринишинг билан зўравонликка ўзинг сабабчи бўлмадингми? 

БИЗНИНГ АЁЛЛИГИМИЗНИ ЮЗИМИЗГА СОЛИБ, 8 МАРТ БИЛАН ТАБРИКЛАШ КЕРАК ЭМАС. ЯХШИСИ, БИЗГА ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИМИЗНИ ЭРКИН АМАЛГА ОШИРИШИМИЗГА ИМКОН БЕРИНГ.

Фаина Ягафарова 
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 сентябр 2016
Саҳнага чиқиш илинжида бир вақтлар Каримовни мадҳ этган хонанда, ўз видеомурожаатида энди Каримов системаси, шогирдлари ва вазирларини мақтаб кўкларга ...
26 август 2019
Узоқ йиллар давомида режим пахтақўярлари томонидан оғзи кўпириб мақтанилган “тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри бўлгани” мамлакатнинг энг юқори доиралари томонидан ...
1 март 2020
“Абдураҳмон мен билан қучоқлашиб кўришди, ҳол-аҳвол сўрашди. – Муҳаммад ака, сиз мени эсламасангиз керак, мен Назар Эшонқулнинг жияни Абдураҳмон ...
2 август 2016
Кўзбўямачиликнинг бу усули Тошкентда Мустақилликнинг 25 йиллиги олдидан қилинаётган хўжакўрсин амалиётларнинг бир қисми экани айтилмоқда. “Чинорларни чопишмоқда – арчаларни ...
Блоглар
7 апрел 2020
Коронавирус шароитида кўрпанинг қатидаги пуллар аста харж бўляпти. Камбағал уч-тўрт сўм пулини тахмонга йиғилган янги ...
6 апрел 2020
Карантин боис уйда ўтирган ўзбек шоири ва мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ эндиликда китоб ўқишга ва ...
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. “Помидор кўчати ...