Лола учун… калишлар
Сизга аэропортда ёки ўзбек чегарасининг бошқа қисмида декларациялар тўлдиришга тўғри келганми? – дея савол беради журналист Қудрат Бобожонов.
Тўғри, Лола Каримова оиласи, мамлакатга молларни фақат у киртиши лозим дея ишонади.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов саҳийлик билан мамлакат бойликларини ўз қариндошларига бўлиб берган.
Бир қизи (Гулнора)га у саҳоват билан рэкет билан шуғулланиш, ҳар қандай маҳаллий бизнес ва ҳорижий сармоядорни товлаш ҳуқуқини берган бўлса, бошқаси (Лола)га мамлакатга мол импортини раво кўрди.
Лоланинг эри Тимур Тиллаев, “Абу-Сахий” транспорт савдо восита ширкати эгаси Хитойдан келадиган деярли барча моллар оқимини ўзига бўйсундирган.
Эскплуатацияси бир йилга ҳам етмайдиган энг арзон Хитой молларин етказиш ва сотиш, Лола Каримова Тиллаева оиласини миллиардерга айлантирди.
Тасаввур қилинг, Каримовнинг кенжа қизи Лос Анжелоснинг Беверли Хилс гўшасидаги 58 млн.долларлик қасрни ҳарид қилди.
Бундай дабдабали жойлар шу яқинда яшовчи на Ҳолливуд юлдузларига, на Билл Гейтс каби шахсларга ҳам насиб этмаган.
Балки бу уларнинг пулларини ҳалол ишлаб топаётгани ва ёки доғ тушган обрўси ва пулларини ювиш учун уларга 11 та ваннахонанинг кераги йўқлиги учундир.
Қудрат Бобожонов