Видео
4 январ 2016

Тошкентда трансвеститлар «ови»

Квартирада уч нафар ёш йигитлар бўлишган. Кадрда шунингдек, аёл ички либоси ва парик кийган, шунингдек юзига қуюқ упа-элик қилиб олган йигит ҳам намоён бўлади.

Видеода ҳокимият вакилларининг уятсиз гаплар билан сўкингани, воқеа жойидагиларни тиз чўктириб қўйишгани, аёл либосини кийган йигитдан паспортини келтиришни талаб қилишгани акс этган.

Йигит паспортини олиб келиб, кўзида ёш билан уни қўйиб юборишларини ялиниб сўрайди. «Менинг оилам бор, илтимос, буни менинг оилам билса, ўзимни ўлдираман», дейди у.

Бунга жавобан, милиция ходимлари билан бирга келган, фуқаролик кийимидаги шахс, аёл кийимидаги шахснинг юзига қараб тепади. Тикка турган, видеога олмасликни илтимос қилаётган бошқа эркакларини ҳам тиз чўкишга мажбур қилади. Трансвеститга қараб, ТИИБга шу алфозда, яъни ички кийимида боришини айтади.

Видеони чоп қилган телеграмм тармоғидан фойдаланувчига кўра, 2015 йилнинг август ойида, Тошкент ТИИБ профилактика нозирларидан бири ушланганларга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120 моддаси, яъни «бесоқолбозлик» (эркак билан эркакнинг зўрлик ишлатмасдан бир бирига жинсий эҳтиёжини қондириши) айбловини қўйган, бунга кўра уч йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Ўзбекистонда сексуал озчиликлар ҳуқуқи ва гомосексуализм мавзуси маҳаллий ОАВ ва жамоатчилик мунозаралари учун тўла ёпиқ, эркаклар билан эркаклар ўртасидаги сексуал алоқалар эса мамлакат жиноят кодексига кўра тақиқлангандир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 ноябр 2016
Ўзбекистон расмий матбуоти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мамлакатга ташрифини ёритишда фақат ЎзА томонидан берилган расмий хабарларга таянди. Аввало, ...
2 май 2018
Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида «Ливерпуль» жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик ...
17 апрел 2018
Фарғона вилоятидан олган маълумотлари асосида 17 апрель куни «Xabar.uz» сайти томларнинг шиферларини жигаррангга бўяётган ўқитувчилар суратини эълон қилди. Сайтнинг ...
6 апрел 2016
Рассом Элсевар яна бир бор Eltuz.com муштарийлари эътиборини Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорлари томонидан амалга ошираётган ёввойилик, мамлакатнинг экофондини йўққа чиқаришга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...