Асосий мавзулар
14 май 2017

Жамаланинг ғалабасидан кейин «Евронигоҳ» Украинада ўтди

Украиналик қўшиқчи Жамала ўтган йили «Евронигоҳ» қўшиқ танловида ғолиб чиқиши ортидан 2017 йилги қўшиқ танлови Украинада ўтди.

13 май куни Киевда якунланган танлов финалида, бу сафар Португалиялик Сальвадор Собрал ғолиб бўлди, иккинчи ўрин Болгарияни тамсил қилган россиялик Кристиан Костовга насиб этди.

Ўтган 2016 йил майида мусиқа танлови ўтган Стокҳолм кўчаларида машиналарига украина байроқларини илиб, Жамаланинг қримтатарларини ўз юртларидан депортация қилиниши ҳақидаги «Мен бу ерда яшай олмадим» қўшиғини барала қўйиб кезаётган, рақс тушаётган кўплаб швед ёшларини кўриш мумкин бўлган эди.

Қрим татарининг халқаро қўшиқ танловидаги ғалабаси айни пайтда ижтимоий тармоқдаги россияпараст қатламнинг нафрати ва ўзга миллатлар ютуғига тоқатсизликлари билан қаршиланаётганини ҳам кузатиш мумкин.

Масалан бу йил Украинада ўтган қўшиқ танлови ҳам сюрпризларсиз бўлмади. Финал чиқишида Жамала қўшиқ куйлаётганида рус пранкери ва провакатор журналист Виталий Седюк саҳнага чиқиб публикага кетини очиб кўрсатди ва шу заҳоти у полиция томонидан қўлга олинди.

Украина президенти 13 май куни Донецк вилоятидаги отишмада тўрт нафар тинч фуқаронинг қурбон бўлгани боис «Евронигоҳ» финал танловига ташрифини бекор қилди.

Украинада ўтган «Евронигоҳ» қўшиқ танловига 30 миллион евро сарфлангани айтилади.  Бироқ маблағ миқдори масалан Бокуда ўтган танловга нисбатан деярли икки баравар камдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 август 2020
Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жозеф A. Пресел хотираларидан 2020 йил 19 август Мен 1997 йил октябрь ойида ...
19 март 2018
1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузгани, Совет Иттифоқига қарши курашгани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган Миртемир Мирабдуллаев ...
14 май 2021
Манам Мажнун беҳуддек гадолар бўлмасам бўлмас, Кийиб жанда, кулоҳ, ғамда адолар бўлмасам бўлмас. (Ҳамза) Жадид отамиз Ҳамза Ҳакимзода ижоди ...
8 ноябр 2018
Бу йилги пахта мавсумида Фарғона водийсида ЗАГСдан ўтмоқчи бўлган ёш келин-куёвлардан пахта териб бериш талаб қилинмоқда. Данғаралик ёш келин-куёвлардан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...