Видео
27 апрел 2017

Фаоллар Каримовга ҳайкал қўйилишини қоралади

Каримов номини абадийлаштириш қарори бўйича танлов якунига кўра, ҳайкалтарош Илҳом Жаборов унинг ҳайкалини барпо қиладиган бўлди.

У илгари Амир Темур ҳайкалини ясаганидан кейин у Каримов билан ҳайкалтарошлик борасида баҳсга киришганиден кейин диктатор ғазабига дучор бўлганди.

Устидан жиноий иш очилиб, мол мулки мусодара қилинган.

Ҳайкалтарош кейинги 5 йил мобайнида тоғларга чиқиб кетиб, бол етиштириш билан кун кўриб юрган.

Каримов ўлимидан сўнг Жабборов яна ижодга қайтди. Тақдир тақозоси билан Каримовнинг ҳайкалини ясаш танлови ғолиби бўлди.

Танловда турли мамлакатлардан жами 58 ҳайкалтарош 68 ёдгорлик лойиҳасини тақдим этишган.

Кимлар учундир бу маданий жароҳатдир

Дмитрий Тихонов
ҳуқуқ фаоли

Элтуз нашри Каримов номини абадийлаштириш ғояси ҳақидаги фаоллар фикрини ўрганишда давом этади.

Бугун Германияда яшаётган ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихоновнинг фикрича, «Каримовга қўйиладиган ҳар бир ҳайкал ким учундир маданий жароҳатдир».

2015 йилнинг октябрида унинг уйига ўт қўйилган, уй жиҳозлари, жумладан компютер ва оргтехникаси ёниб кул бўлган эди.

Тихоновнинг ҳамкасблари бу ҳодисани унинг инсон ҳуқуқлари фаолияти билан боғлашади.

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга мониторинги билан шуғулланиб келган Тихонов кейинчалик Германияга кетишга мажбур бўлганди.

Ленин ва Сталин ҳайкаллари каби қулатилади

Дилобар Эркинзода
«Қўрқмаймиз!» гуруҳи етакчиси

Бошқа бир ҳуқуқ фаоли, бугун Швецияда яшаётган Дилобар Эркинзода ҳам ҳукуматнинг Каримов номини абадийлаштириш қарорига қарши эканлигини айтади.

Унинг акаси Искандар Худойберганов уйдирилган айблар билан 17 йилдан буён Жаслиқ қамоғида қолмоқда.

Унинг фикрича, Каримов номини абадийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳаммаси вақтинчаликдир.

«Ҳудди мана шу собиқ совет давридаги Ленин, Сталин ҳайкаллари қандай қулатилган бўлса каби, Каримовга қўйилгаҳ ҳайкалларни ҳам шундай қисмат кутаётганини ҳозирги ҳукумат ҳам билиши керак», дейди у.

Ўзбекистон тарихидаги қоп-қора доғ

Абдулла Абдураззоқ
зиёли олим

17 йилдан буён Норвегияда яшаётган 73 ёшли олим Абдулла Абдураззоқ ҳам, «абадийлаштириш жараёни узоққа чўзилмаслигини» айтади.

У Ўзбекистонда «Эрк» Демократик партиясига босимлар кучайганидан сўнг мамлакатни тарк этган эди.

«Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон тарихига қоп-қора бир чиркин доғ бўлиб тушган шахсдир», дейди Абдулла Абдураззоқ.

Ҳукуматнинг Каримов номини абадийлаштириш қарорини, бундан илгари шоир Жамол Камол, бастакор Зоҳид Ҳақназаров, философ олим Баҳодир Мусаев, ёзувчи Ғафур Йўлдошев, ўзбекистонлик фаол Анвар Хусаиновлар ҳам қоралаб чиқишган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 май 2021
Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани суди 10 май куни блогер Отабек Сатторийни товламачилик ва туҳмат қилишда айбдор деб топиб, 6,5 ...
9 октябр 2018
Франция пойтахти Парижда 9 октябрда президент Мирзиёевнинг расмий ташрифига бағишланган норозилик акцияси иштирокчилари турли шиорлар билан бирга МХХ собиқ ...
4 октябр 2019
Кечган ҳафтада ўқитувчи ва устозлар байрам қилди. Агар мендан устозинг ким дейишса, ҳеч иккиланмай Маҳмудхўжа Беҳбудий деган бўлар эдим. ...
28 октябр 2015
Эрталаб бир қўшнимникига ошга чиққандим. Бир катта жоме-масжидининг имом-хатиби хам келибди. 30-35 ёшлардаги йигит экан. Жуда чиройли гапларни гапириб ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...