Адашган ҳайкаллар… (видео)
Каримов даврида шаҳар чеккасига чиқариб ташланган Шомаҳмудовлар ҳайкали яна марказга қайтарилмоқда.
“Санъат асари ўлароқ мен бу ҳайкал мажмуасини ҳеч қачон қабул қила олмаганман, балки бу менинг ичимдаги социалистик реализмни қабул қила олмаслик ҳиссининг кўринишидир эътимол”, деди Муҳаммад Солиҳ Элтуз мухбирига берган интервьюсида.
Муҳаммад Солиҳ, 1949 йили кўчишни орзу қилган “Адашган ҳайкаллар” бадиҳасини ёзган эди.
“Нон дўкони олдида турган одамлардай қаторлашиб турган” ҳайкалларнинг қачон ва нима учун “бу ерга келиб қолишганлигини” ўзлари ҳам билмасликларини у ўша пайтда совет даврига хос сарказм билан тасвирлаган.
“Нега бу ерда Байрон эмас Пушкин ўтирибди?” деган саволга унинг ҳаёлий қаҳрамони “Чунки мен унинг мухлисиман!” дея қитмирлик билан жавоб беради.
Бу сўзлар оқ қайинларни соғинган Пушкин орзусига зид…
“Агар ҳайкаллардаги шиддат ёлғон бўлмаса, бизнинг кўзимизни алдамаган бўлса, улар ўзлари турган супадан бир куни, шубҳасиз, тушади ва хоҳлаган томонга равона бўлади…”
Бу гаплар 40 йил бурун айтилганига кўпчиликнинг ақли бовар қилмайди, Чунки, Пушкинни ёки Шомаҳмудовларни жойидан қўзғатиш у пайтда ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаганди.
“Бу мақола аслида ҳайкалларни кўчириш ҳақида эмас, уларни келтирган рус истилочиларининг кетишини орзу қилиб ёзилган эди”, дейди Муҳаммад Солиҳ
Орадан қирқ йил ўтиб Пушкин ҳам кўчирилди.
Муҳаммад Солиҳ қаҳрамони бўлган ҳайкал гўё фақат ўз таёғини йўқотган бўлса, 2017 йилнинг апрелида бир кечада кўчирилган Шомаҳмудовлар болға билан сандонидан ташқари 15 етим боласидан биттасини ҳам йўқотишди…
Eltuz.com