Cатира
5 май 2017

Мирзиёев, амалдорларга 18 соатлик иш куни жорий қилди (видео)

Президент Мирзиёев, 27 апрел куни, Жиззах вилоятидаги мажлисда амалдорларни кунига 8 соат ўрнига, 18 соатдан ишлаши кераклигини тайинлади.

«Мен шахсан икки йилдан кейин баҳо бераман! Бу ким бу? Булар билан нима иш қила оламиз?», деди у.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, «теварагидагилар» ишонч қозонишлари учун икки йил давомида, «имкониятлари чегарасидан ҳам кўпроқ» ишлаб беришлари керак.

«Одамзод жуда ўзини яхши кўради, лекин амалда бўлган одамлар ўзини яхши кўришга ҳаққи йўқ.» дея изоҳлади президент мулозимларининг келажакдаги икки йиллик қисматини.

Бу каби экзекуцияга ҳақиқатан ҳам одамзоднинг чидашига кўзи етмаган рассом Элсевар амалдорларнинг икки йилдан кейинги ҳолатини тасвирлайди.

«Рахбарлар ўрнига роботлар тайинланса керак?» дея фараз қилади у.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги давлат санъат музейида бўлади. ...
8 октябр 2018
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби ва унинг маъмурияти раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг кутилмаганда лавозимидан озод қилиниши ортидан бу шахс тўғрисида ...
20 октябр 2016
18-19 октябр кунлари Швеция пойтахтида ўтган тадбирларда Ўзбекистондаги бугунги сиёсат, Сўз эркинлиги, виждон маҳкумлари ва пахтачиликдаги мажбурий меҳнат муаммолари ...
29 июн 2023
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хивани “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...