Яшнобод халқи ва ҳокими бир бўлиб электрчини залдан қувишди (видео)
«Яшнобод демократияси» акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди.
«Маҳалла» телеканали тақдим этган ҳокимлик ва ички ишлар идоралари вакиллари иштирокидаги учрашувида, Турдиев одамларни қийнаган саволларга жавоб беришга интилди.
Саволлар аксарият ички кўчаларнинг асфальт қилинмагани, болалар майдончаси йўқлиги, прописка, газ, сув, электр муаммолари ҳақида бўлди.
Телевидениедаги тарафкашлик ҳақида гапирган шахснинг эътирозига жавоб бераркан:
«Телевидение бизда эркин, биз ҳам буларни таклиф қилганимиз йўқ», деди, айни пайтда уларнинг очиқ ахборот олишига қаршилик кўрсатишга ҳам ҳаққи йўқлигини билдирди.
Мулозимларни турғазиб қўйиб, халқни қийнаётган саволларга жавоб олишга интиларкан, унинг ҳолати Мирзиёев услубини эслатди.
Белини ушлаб, залдагиларга қўполлик билан таъсир ўтказмоқчи бўлган Электросет мулозимини шу ернинг ўзида ҳайдаб чиқарди.
«Қонун ҳеч қачон фақат райгаз ёки райсет томонини ҳимоя қилмайди» деди у ўзининг ҳолислигига ишора қилиб.
Eltuz.com