Асосий мавзулар
7 ноябр 2017

Андижон вилояти мактаблари кичик синф ўқувчилари пахта теримига чиқмоқда

2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта тераётган 11-12 ёшли болаларни кўрди.

Болалар Балиқчи туманидаги 1-мактабнинг 5-синф ўқувчилари бўлиб чиқди, улар ҳар куни мактабга 2-3 килограммдан пахта олиб келишлари керак.

Шунингдек, Елена Урлаева Улуғнор туманидаги 13-мактаб ўқувчиларини учратди, улар ҳам далада пахта тераётган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси айрим болалар пахта даласига чуқур зовур устидаги хатарли қўлбола кўприкдан ўтаётганини кўрди.

Шу куни соат 11 да Урлаева 13-мактаб ўқитувчиларининг елкаларига пахта териш учун етакларини ташлаб олган кичик синф ўқувчиларини пахта даласига олиб келаётганини кузатди.

Болалар ва ўқитувчилар пахта даласига яқинлашгач, Урлаева болаларга пахта териш тақиқланганини айтиб, қичқира бошлади. Шундан сўнг улар шошилиб далани тарк эта бошлади.

Халқаро меҳнат ташкилоти сўнгги йилларда Ўзбекистонда болалар меҳнатига йўл қўйилмаётганини таъкидламоқда. Ўзбек фаоллари эса бундай баёнотга ҳали эрталигини айтиб, уни нотўғри, деб ҳисобламоқда.

2017 йилги кузги дала ишларида болалар ва мажбурий меҳнат бўйича мустақил мониторинг натижалари маҳаллий ҳукуматнинг илгаригидек чопиқ ва пахта теримида ўқувчилардан фойдаланишини кўрсатмоқда. Ҳозирга қадар Ўзбекистондаги пахта секторида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши бирор сезиларли жамоатчилик қаршилиги қайд этилгани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 ноябр 2022
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизлар, мўччи ойбика ҳам ...
22 ноябр 2017
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев мактаб директорлари ва ўқитувчиларини «ҳайвон», «шоқол», «эшшак», «гадой», «падарингга лаънат» дея ҳақоратлади. 16 октябрдаги ...
15 сентябр 2021
2020 йил охирига келиб Ўзбекистоннинг «Orient Group» компанияси 700 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестиция йиғиб, мамлакатдаги энг бадавлат конгломератлардан бирига айланди.  Шотландиянинг саккизта номаълум масъулияти чекланган шериклиги бу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...