Консул Швециядаги ўзбекларни назоратга олмоқчи (видео)
4 декабрь куни Швециянинг Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистоннинг Германиядаги консули Азимжон Озодов ўзбек мигрантлари билан учрашди.
Консулнинг гапидан Ўзбекистон ҳукуматининг Швециядаги ўзбекларни назоратда ушлаш истаги англашилди.
«Ўзбеклар Швецияга келиб ўзбошимча ишлар қилишига йўл қўйилмайди», деди у.
Консул бу юзадан 5 декабрда швед расмийлари билан ҳам учрашуви белгиланганини айтди.
Швецияда ўзбек элчихонаси йўқ. Швеция ўзбеклар учун Европадаги бошқа давлатларга қараганда ҳам борди-келди қилиш қийин бир давлат. Бироқ бугунги кунда бу мамлакатда 10 мингдан зиёд ўзбек иқомат ҳуқуқини олган.
Норасмий руҳда ўтган бу тадбир кейинги ўн йилликда ўзбек дипломатининг Швециядаги ўзбек муҳожирлари билан ўтказган илк учрашувидир. Унга Швециядаги ўзбек тадбиркори, Euroasia AB ширкати раҳбари Музаффар Ҳожиматов мезбонлик қилди.
Бироқ у ижарага олган Scandic меҳмонхонасининг 700 кишилик залига саноқли 50 тача одам йиғилди.
Видео: https://youtu.be/nHU4ki2441A
Eltuz.com