Туркманистон президентининг куёви 1 миллион долларлик соатларни қаердан олган?
Туркманистон президентининг куёви, 28 ёшли Ибабекир Бекдурдиев (Гуга) 1 миллион доллардан ортиқ нархдаги қўл соатлари тақади.
Уларни тақиб, ўзининг инстаграм саҳифасида мақтанади.
«Бу фақат бизнинг баҳолай олганимиз, холос», дейди Гуганинг соатлари нархи юзасидан суриштирув ўтказган АТN (Alternative Turkmenistan News) нашри журналистик гуруҳи.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 26 январь куни ҳукумат йиғилишида «Мен ҳеч кимнинг халқ пулини ўғирлашига, халқ ҳисобидан бойишига йўл бермайман!» дея баёнот берган эди.
Бироқ ҳақиқатан шундайми? Агар Бердимуҳаммедов ҳеч кимнинг халқ ҳисобидан бойишига йўл бермаётгани рост бўлса, у ҳолда бу қимматбаҳо соатларни президентнинг арзанда куёви қаердан олган?
«Элтуз» нашри АТN изни билан президент куёвининг соатлари ҳақидаги видеони ўзбекчага ўгирди.
Видео: https://youtu.be/2rY0tZsH2nY
Eltuz.com