Асосий мавзулар
29 март 2018

«Лўлининг эшагини сўй – пулини ол!»

Фарғонада эшаклар кўплаб сўйилаётгани, гўшти эса сомсага ишлатилаётгани 23 март куни «Ўзбекистон 24» канали орқали намойиш қилинган, ҳали айби суд тарафидан аниқланмаган қассоблар, айрим кафелар айбсизлик презумпциясига зид тарзда кўрсатувда оммавий сазойи қилинганди.

Эндиликда «Элтуз»га етиб келган маълумотларга кўра, марказий ТВ кўрсатувида кўринган кафе эгалари айбсизлигини исботлашмоқда.

Шу йилнинг март ойи ўрталарида «Элтуз»га етиб келган хабарларга кўра, Фарғонанинг Қўштепа туманидаги лўлилар яшайдиган маҳаллада эшак сўйиб сотиш саноат миқëсида амалга оширилган, сўйилган эшак гўшти Тошлоқ туманида сомса қилиб сотилган.

Эшак гўшти билан боғлиқ жанжал бундан олдин ҳам матбуотга мавзу бўлган, дастлаб Самарқанд вилоятида эшаклар яширинча сўйиб сотилганини «Элтуз» 2016 йилнинг декабрида очиқлаган эди.

«Элтуз»га етиб келган фото ва видеотасвирларда жар ёқасидаги беҳисоб скелетлар ётган эшак қабристони акс этганди.

Кўплаб эшакларнинг шу ернинг ўзида чала сўйилгани, уларнинг уйилиб ётган қонталаш гўштлари ва териларини кўриш мумкинлиги қассоблар ҳаром-ҳариш бу ишни тезроқ якунлашни кўзлаганидан ҳам далолат беради.

Воқеани «Элтуз»га изоҳлаган айрим мутахассислар эшакларнинг териси ва суяги учун сўйилганини тахмин қилишган, суяги тегирмонда майдаланиб, мол озуқасига қўшилишини айтишганди.

2017 йилнинг ноябрига келиб, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент эшак гўшти Тошкентнинг машҳур «Шаршара» бренди остида чиқарилган колбасаларга қўшилганини тасдиқлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла ...
18 декабр 2022
Автобус кетиб бормоқда. Бирдан автобус ичида чироқ ўчади. Ғала ғовур. Вой свет ўчди. Батарея ҳам муздай. Қалбимиз бўлди куздай.
8 июл 2019
Ижтимоий тармоқда Ўзбекистоннинг ўлган президенти Ислом Каримовнинг Самарқанддаги мозорига қўйилган лавҳадаги ёзувлар баҳсларга сабаб бўлди. Кимдир унинг ўлганидан кейин ...
3 май 2019
Ўзбекистонда Москва расмий нуқтаи назарини тарғиб қилувчи Вести.уз сайти  30 апрель куни 18 нафар маданият арбоби имзоси остидаги рус ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...