Cатира
4 апрел 2018

Ўпишганларни пойлаган ТВ журналистларига дакки берилди

3 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Mенинг юртим» телеканалини халқаро ва маҳаллий қонунчилик меъёрларини бузганлиги ҳақида расмий огоҳлантирди.

Телеканалга дакки берилишига 1 апрель куни эфирга узатилган, ёшларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани қораланган «Яширин камера» кўрсатуви сабаб бўлди.

Ўзбек журналистларининг ўзини тутиши машҳур «Флейта учун унутилган куй» фильми қаҳрамонлари ҳаракатига менгзайди.

Кўрсатувда одамларнинг шахсий ҳаётига дахл қилингани ҳақида «Элтуз» нашри 2 апрель куни хабар берган эди.

Адлия вазирлиги бошқармасининг ижтимоий тармоқ орқали «Элтуз» нашрига етиб келган хатида, жумладан, кўрсатувда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддаси бузилгани қайд этилади.

Ушбу норма, вазирликка кўра, республика миллий қонунчилигига тўлиқ имплементация қилинган.

Шунингдек, мактубда Конституция бандларига кўра, «ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, шахсий ҳаëтига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатлангани” таъкидланади.

Телеканал раҳбариятига “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонун моддаларига асосан, «жисмоний шахсларнинг розилигисиз уларнинг шахсий ҳаëтига тааллуқли ахборотдан фойдаланилиши»га йўл қўйилмаслиги эслатилади.

“Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун моддаларига кўра, «шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш шарт”лиги уқтирилади.

Нодавлат радиотелеканаллар хартияси ва Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ахлоқ кодексидан иқтибос келтириб, вазирлик «телерадиокўрсатувларни оммага узатишда рухсат этилган чегарани ва касбий этикани эътиборга олиши» кераклигини журналистларга эслатади.

2 апрель куни «Элтуз» нашри чоп этган мақолада «Яширин камера» кўрсатуви бошловчисининг ёшларга нисбатан ҳаракати юзасидан ижтимоий тармоқ юзерлари фикрлари ёритилганди.

Кўрсатувда унинг бошловчиси 22 яшар Бадриддин Ҳусниддинов ёшлар олдига камера билан қўққисдан бориб сўроққа тутади.

Тошкентлик блогер Хуршид Йўлдошев ва ижтимоий тармоқларнинг бошқа юзерлари «Элтуз» нашрига берган изоҳларида бу ҳолатни шахсий ҳаётга аралашиш дея баҳолашган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2023
Яхшиям, ўша қуриб- қақшаган денгизимиз бор. «Орол қуриди», дея 30 йилдан бери гапиришга мавзу бор. Яна бир 30 йиллик ...
5 январ 2022
Рассом Туз
9 январ 2024
Жорий йилнинг 4 январ куни Нукус шаҳар хўжалик суди “Олтин Тола Бўстон” пахтачилик кооператив фермерларнинг аппеляция шикоятини кўриб чиқиб, ...
7 август 2020
Узоқ кўрмаган ва сиз учун азиз бўлган яқинингиз эшикни қоқмасдан очиб кириб, қаршингиздаги стулга келиб ўтирди. Сиз унга қарайсиз, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...