Асосий мавзулар
10 май 2018

OSI: Иноятовларнинг Россиядаги яна бир йирик сармояси очиқланди

Очиқ манбалар бўйича суриштирув ўтказувчи Open Source Investigations (OSI) журналистлар гуруҳи Иноятовлар оиласининг навбатдаги йирик сармоясини топди.

Иноятовлар оиласи Нева дарёсининг ўнг қирғоғида, 109 уйдан иборат қурилиш мажмуасига улкан сармоя ётқизмоқда

Санкт-Петербургдан 30 дақиқалик йўлда жойлашган «Невская усадьба» дея номланган бу қурилиш комплекси Рустам Иноятовнинг ўғли Шариф Иноятов бошқарувидаги Metkem ширкатига қарашлидир.

Бундан илгари Иноятовларнинг Австрия, Дубай ва Россиядаги беҳисоб мулклари ҳақида «Элтуз» нашри ҳикоя қилган эди.

МХХдагиларнинг бизнесменларга қарши сохта жиноят ишлари уйдириб келгани маълум. Бироқ бу ёпиқ хизмат ходимларининг ўзлари коррупционер бўлишган ва иш уйдирилган шахслардан бойлик орттириб келишган.

OSI суриштирув гуруҳига кўра, Россиянинг Санкт-Петербургда жойлашган йирик Metkem ширкати Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати собиқ раиси Рустам Иноятов оиласи томонидан назорат қилинади.

Metkem Санкт-Петербургда жойлашган Neva Alyans Grupp га тегишли бўлиб, бу ширкатга ҳам МХХ собиқ раисининг ўғли Шариф Иноятов 25 фоиз улуши бўлган икки шериги – Равшан Убайдуллаев ва Бахтиёр Фозилов билан бирга эгалик қилади.

Metkem ва Neva Alyans Grupp штаб квартираси Санкт-Петербургда, Нева проспектидаги 104-а уйда жойлашган.

7 миллион АҚШ доллари (400 миллион рубль) низомий сармоя билан қайд этилган Metkem йирик қурилиш ташкилоти ва девелопери саналади.

Кам қаватли уйлардан ташкил топган «Невская усадьба» лойиҳасини Metkem ширкати ишлаб чиққан. 109 та икки қаватли ва мансардли 6-12 хонали уйлардан ташкил топган бу қурилишлар 2016 йили бошланган.

Умумий майдони 36 гектар бўлган «Невская усадьба»,турар жой комплекси лойиҳасидир. У нафақат турар жойлар, балки дам олиш ва кўнгилочар масканлар, дўконлар, ресторанлардан тортиб, спорт марказлари ва болалар майдончаларини ҳам ўз ичига олади.

Мажмуа Нева дарёсининг ўнг қирғоғида, Санкт-Петербургдан 50 километр нарида Ленинград вилоятининг Всеволожск тумани Свердловск шаҳарчасидаги Новосаратовка мавзеида жойлашган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 сентябр 2022
Элтуз «600 секунд»нинг 8 сентябрь 12-сонини тақдим этади. +++ Фарғона вилояти судида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ва ...
13 декабр 2016
2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти Аъзам Фармонов 27 ёшда эди, бугун у 38 ёшга тўлди. Янги президентнинг ...
28 январ 2019
26 январь куни Янгиобод турбазаси раҳбари Али Тўхтаевга Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 23 январда чиқарган 42-қарор асосида Тошкент вилояти ...
10 август 2022
Элтуз порталига келиб тушаётган мурожаатлар оқимини кузатишда давом этамиз. Бугун ҳам муҳокама учун 5 та хатни танладик. Улар институтлар ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...