Асосий мавзулар
26 сентябр 2018

Видео: Рауф Парфи юбилейи чойхонада нишонланди

Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» чойхонасига йиғилишди.

Соат 16.00 да бошланган тадбирда 30-35 нафар шахс қатнашди. Даврани шоир Усмон Азим олиб борди. Тадбирнинг иккинчи қисми мушоира шаклида ўтди. Мушоирага шоир Жавлон Жовли мезбонлик қилди.

Тадбирда ёзувчи Нурилла Отахонов, Набижон Боқий, шоир Шукур Қурбон, Зариф Султоний, блогер Бобомурод Абдулла, адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев, Бахтиёр Исабеков, шунингдек, Рауф Парфининг яқин қариндошлари, аёллари, қизлари иштирок этди, дея хабар берди тадбирда иштирок этган «Элтуз» мухбири.

Шунингдек, «Элтуз» мухбирига маълум бўлишича, белгиланган тадбир бирин-кетин икки марта тақиқланганидан сўнг ташкилотчилар йиғилиш жойини тармоқда очиқламасликка, бир-бирларига бу ҳақда телефонда билдиришга келишишган.

Рауф Парфи туғилган кунга бағишланган анжуман аввалига Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона, кейин эса Ойбек номидаги уй музейи томонидан бекор қилинган эди.

Давлат муассасалари томонидан тадбирнинг тақиқланиши ортидан 20 сентябр куни Рауф Парфи издошлари тармоқда #parfiyamaniya хештеги остида акция бошлашганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 январ 2023
Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 18 январь сонини тақдим этади.+++Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Самоқ МФЙда қор эриши оқибатида сел юзага ...
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва аксар қашшоқлар тўғри гапга ...
15 апрел 2019
Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, мен учун ҳам Бертольд ...
16 октябр 2018
Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ишлари 15 октябрга ўтар кечаси тунда олиб борилди. Ёдгорлик 16 октябрь куни очилиши кутилмоқда. ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...