Cатира
12 апрел 2019

РТдан ваъз: Бизнинг такядаги ўзбеклар

Бугунги кунда Ўзбекистонда бир-бирига потенциал душман бўлган ва бир-бирини шантаж қилишга тайëр 33 миллион одам бор дегим келади.

Ўзини дўст атаган кимса ҳам сиз билан телефонда гаплашса, албатта ëзиб олади. Меcсенжер ëзишмалари ва SMSларни скрин қилиб қўяди.
Мабодо телефонингиз бировнинг қўлига тушиб қолса, ўша биров жигарингиз бўлса ҳам ичидаги сизга қарши ишлатиш эҳтимоли бўлган расм ва инфоларни копия қилиб ўзига ўтказиб қўяди.

Ака укага, келин қайнонага, эр ўз хотинига, дўст дўстига қарши чақув йиғади.

Мактаб боласи ҳам ўқитувчи койиганини телефонига ëзиб олади. Учрашувга чиққан қиз ҳам, совчиликка борган холалар ҳам тинимсиз бир-бирини «запись» қилади.

Баъзи хотинлар эса тўшакда эрига берганини телефонга олиб қўяди.
«Скринларни» юборайми», деб шантаж оҳангида гапириш буларнинг қон-қонига сингиб кетган.

Одатда уруш бўлаëтган пайтда шунақага яқин ҳолатлар кузатилган. Ўзбекистонда уруш бўлаëтгани йўқ-ку!

Нега ҳамма бир-бировига чоҳ қазийди? Шу гапларни мушоҳада қилиб турсам, телефоним тинғиллаб, «мактуб келди», деди.

Олдинги сафар мактуб ўқиганим одамларга ëқибди. Мактубни Москвада ишлайдиган асли самарқандалик акамиз ëзибдилар. Бу ака прорабми ëки иш тарқатувчими деган касбда ишларкан.

Фирмалардан иш буюртмаси олиб, ишчиларга бажартираркан. Менежер дейди буни ҳозир.

Хуллас, шу йигит ўзбеклардан гина қилиб ëзибди. Ëзганингизниўқиб берайми», десам, «Фақат анави сўккан жойларимни берманг», деб ўтинди менежер брат.

Мана ўша хат.

«Бизда фаррош бўлиб ишлайдиган хотинлардан бири СПИД билан касалланиб, ғинг демай урдириб юраверган экан эркакларга.

Бир фирмада овқатдан заҳарланиб, бир-иккита бола ўлганини ўқиган бўлсангиз керак.

Ўшанда «Роспотребнадзор» ҳамма стройкаларни босди ва столовойларимиздан айб топиб, 90 кунга печатлаб кетишди ва ишлайдиган ишчиларнинг ҳаммаси тиббий кўрикдан ўтишини талаб қилишди.

Шу билан ҳалиги хотиннинг касали жарт этиб ўртага чиқиб қолди. Мен уни ўша куниёқ ишдан ҳайдадим ва бошқа фаррошларнинг олдида аччиқ устида: «16 киши битта уйда яшаганингдан кейин ҳар бало бўлишинг мумкин», дедим. Москвада аксарият ўзбеклар резиновая квартираларда 20 кишидан туриб олади.

Қайсидир ўзбек 2 хонали квартирани 30 мингга арендоват қилиб, 5000 одам боши олаверади, ётса бўладиган жой етмай қолгунича. Буни ҳалиги фоҳишага етказишган ва у менга таҳдид қилишни бошлади телефонда.

Орқамдан 4 та барзангини мени урдириш учун жўнатибди. Мен ҳалиги барзангиларнинг олдига чиқиб, мендан узоқроқ туриб гаплашинглар,дедим ва ҳалиги хотиннинг СПИД бўлганини айтувдим, нимага келишганиниям эсидан чиқариб қўйиб, бир-бирига мулзам қараб қолишди ва чичиб қўйган боладай орқасига қараб суришди ғўлдираганларича… Анови хотиндан эса қайтиб телефон келмади менгаям.

Бундан баттар историялар ҳам бор ҳали. Лекин бу воқеалар давом этаяпти. Ёзиб булмайди. Бандит булар».

«Бу энангди эшак қувалагур ўғриларни нима қилиш кераг-а, рассом оға», дея менежер акамиз ҳасратидан чанг чиқади. Унинг ëзишича, ўзбеклар нуқул ўғирлайверар экан, керакмас нарсаларни ҳам.

Мактубнинг давомини ўқисак:

«4 та болани бир складга олиб бориб, мана шу хонани обдон мусордан тозаланглар деб ташлаб юбориш керак бўлган нарсаларни битталаб кўрсатиб, атайлаб тайинладим. «Пакетланган ҳеч нарсага қўлларингни теккизманглар!» деб.

Тайинлашимга карамасдан, 4 та светильникни ўғирлаб кетибди итдан тарқаганлар. Тайин-тайин айтдим бўлмаса, «Тегинманглар!» деб.

Камига, қолган коробкаларниям битталаб кесиб, очиб кўрганига нима дейсиз энди…

Бир хабар олганимда, телефондан «хашр» сурасини баланд қилиб қўйиб олиб, эшитиб ўтиришган эди. Бу қандай мусулмонлик бўлди?

Ҳа, булар ўғрилик қилмайди, деб кескин фикрга келибман, мен аҳмоқ.

Буларнинг ҳаммаси 94-97 йиллар ораси туғилган болалар. Ҳали гўдак. Ўғрилик қачон буларнинг қонига кириб улгурди, булар нимага бунақа оч? Оладиган пули ёмон пул ҳам эмас, қиладиган иши учун 6 соатга 25 доллар олди-кетди. Кечга келиб қарасам, мана шу аҳвол. Ҳе, эналарини эшшак қуваласин, бу ўғри миллат, қайси миллат бўлсаям.

Агар шулар ўзбек бўлса, мен ўзбек эмасман, агар шулар инсон бўлса, мен ҳайвонман. Минг лаънат бу маразларнинг ота-онасига, малимларига, маҳаллақўмию оғайни, қариндош уруғига.

4 та светильникни мен шу фирманинг ўзига қайтадан олдираман. Узр сўраб, официальный письмо ёзаман фирманинг катталарига. Улар олади етмаганини. Ҳеч нарсамас уларга. Лекин мен ўз ишини бажара олмайдиган, эҳтиётсиз ходим бўлиб кўринаман барибир. Балки ўшаларга шерик деб ҳам ўйлашар.

Бу гостиницанинг туалетларида паталўкка боғланадиган светильник. Туалетнинг дизайнига мослаб танланган. Паталок ва деворларнинг рангига мослаб танланган. Хирароқ, ойдинлатма бериб туради. Буни бу тупойлар қаерига илади экан энди? Оғилига обориб осадимикан ё дарвозахонасига иладимикан? Уйига келганларга кўрсатиб, Россиядан мана шууунчага олиб келганман, деб мақтансаям керак ҳали…»

Хуллас, Москвада менежерлик қиладиган ўзбек акамизнинг дарди-ҳасрати эди бу. Эҳ, туядан сўрабдирлар нега бўйнинг эгри деб. Туя эса қаерим тўғри, деб жавоб берибди.

Дунë олимлари расадхона минораси дурбинларидан фалакларга боқиб, коинот туйнугини кашф қилиб турған бир пайтда бизнинг такядаги чилимхўрлар «авқотми бу, аталами бу» дея тортишмоқда. Булар соғ бўлсалар, Вяткин қазиб топган Улуғбек мадрасасини яна қайтадан кўмадирғон тўда урчитиб беродурлар.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Видео: https://youtu.be/XqHP4CUjD6U

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 апрел 2021
Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилиб, президентни ҳақорат қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган жиноят сифатида белгиланди. Президент Шавкат ...
23 июл 2016
Ўтган ҳафта Eltuz.com нашри Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босгани ва уни қўлда териб олишга одатдагидек, Халқ ...
9 сентябр 2022
Китоб илм манбаи. Китобдан ўзга дўст йўқ. Сиз бир одамнинг тўйига бориб конвертда минг доллар берганингиздан кўра, Теодор Драйзернинг ...
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари беш кун давом этди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...