Видео
13 май 2019

ДХХ ҳибсга олган журналистнинг Муҳаммад Солиҳдан олган интервьюси очиқланди

ДХХ тергов бошқармаси томонидан ҳибсга олинган Саид-Абдулазиз Юсуповнинг Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳдан олган интервьюси 13 май куни Ютуб каналида пайдо бўлди.

Бу Юсуповнинг қамалишидан бир неча ой илгари Туркияда тасвирга олган, бироқ қамалганидан кейингина яқинлари томонидан очиқланган иккинчи видеосидир.

Дастлабки видео бир кун олдин – 12 май куни чоп қилинган, Юсуповнинг президент Мирзиёевга видеомурожаати эди.

Видеомурожаатида журналист “агар бу кўрсатув интернет тармоғига қўйилган бўлса, сиз кўраётган онларда мен ё ҳибсда, ё Ватандан ташқарида, ёки, Худо кўрсатмасин, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган бўламан”, дейди.

Ҳар иккала видео – Муҳаммад Солиҳдан олинган интервью ҳамда Юсуповнинг президентга видеомурожаати, “Элтуз”нинг ўрганишича, 2018 йилнинг 25 сентябрида Туркияда суратга олинган. Юсуповнинг яқинлари томонидан тармоққа қўйилган.

10 май куни ДХХ журналистнинг уйида тинтув ўтказган эди. Юсупов айни дамда ДХХнинг Тошкентдаги “Гвардейский” деб ном чиқарган ҳибсхонасида сақланаётгани айтилмоқда.

Видео: https://youtu.be/F1B4uHASRU4

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 сентябр 2017
9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили ...
30 ноябр 2015
Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган ...
5 август 2016
Ўзбекистон МХХ раиси 72 яшар генерал Рустам Иноятов 1995 йилдан бери республикани кучли назорат остида тутиб келади¸ Рассом Туз ...
7 март 2018
Тошкент шаҳри суди биносида 7 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат ...
Блоглар
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...
15 май 2019
Бир пайтлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга кираётганимда, ҳозирги пайтда Фейсбукда ҳам ...