Асосий мавзулар
18 январ 2019

«Аввал қарзларни қайтаринг!»

Президент Мирзиёев мамлакатнинг хорижда музлатилган коррупция пулларини қайтариш ва чет эл сармояси киритишга жаҳд қиларкан, тағин Ўзбекистоннинг олдинги президенти Ислом Каримов оиласининг эски касофатларига дуч келмоқда.

Швейцарияда чиқадиган «Tages-Anzeiger» 16 январь куни Гулнора Каримованинг собиқ эри Мансур Мақсудий ўзи кўрган зарар учун Швейцарияда музлатилган активлардан 100 миллион франк миқдорида товон пули олиш ҳаракатида эканини ёзди.

Мақсудийнинг иддаосига кўра, хотини билан ажрашгач, унинг Ўзбекистондаги активлари Гулнора Каримовага тегишли «Зеромакс» ширкатига ўтиб кетган.

Швейцарияда музлатилган пулларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши масаласи бот-бот такрорланаётган паллада Ўзбекистоннинг немис ширкатларидан ҳам тағин 130 миллион евро қарзи борлиги очиқланди.

Берлинда чиқадиган Süddeutsche Zeitung газетасининг 14 январь куни ёзишича, Шавкат Мирзиёев ташрифи олдидан немис парламенти аъзоси Германия федерал ҳукуматига Ўзбекистоннинг ўн йилдан буён кечиктирилаётган қарзлари юзасидан сўров жўнатган.

2009 йили банкрот дея топилган «Зеромакс» буюртмаси билан Тошкентда немис ширкатлари Форумлар саройи ва «Бунёдкор» ўйингоҳи қурилишида иштирок этишган эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 октябр 2021
Кичикроқ даврада авж пичир-пичир:   “Воҳ, бечора”, дея учар овозлар   – “Айтганини қилмас ҳокиму вазир,   Ҳануз атрофида эски шоввозлар.   Шунча ...
12 январ 2021
Андижон шаҳридаги автобус бекатларидан бирида тўшакка ўраниб, устидан целлофан ёпиб ўтирган бир кишига дуч келдим. Ўша куни ҳаво одатдагидан ...
20 сентябр 2017
19 сентябр куни Фарғона вилоятидаги Олий ўқув юрти талабаларига пахта терими муносабати билан ўқиш тўхтатилгани билдирилиб, тушликда уйларига кетишга ...
23 январ 2017
Ўзбекистон ватандоши 35 яшар Гулсанам Й. ва 28 ёшдаги Ҳакима К. Фатхия туманидаги автопаркда бир кеча учун 200 лира ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...