Cатира
10 июн 2019

«Атом – бу бомба-ку!!!»

«Ўзатом» агентлиги 9 июнь куни Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши блогерлар шарҳларига жавоб берди.

«Ўзатом» жавобидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилишига қарши чиқишлар Чернобиль воқеалари мавзуси» билан боғлиқ.

Гап турли рейтингларга кўра, кино тарихида энг оммабоп саналган «Чернобиль» Америка-Британия сериали ҳақида бормоқда. Унда 1986 йилнинг 26 апрелида рўй берган ҳалокат совет ҳукуматининг қандай қилиб ҳалокат миқёсларини яширишга урингани, ҳалокат оқибатларини бартараф этишга интилган совет одамларининг қаҳрамонликлари ҳақида гап боради.  

Қизиғи, «Ўзатом»нинг жавобидан «Чернобиль» сериали гўёки кимнингдир буюртмасига кўра, Ўзбекистонда АЭС қурилишига йўл қўймаслик учун ишланган, деган мазмун келиб чиқади.

«Бу ҳақда (Чернобил ҳақида) гапириш ҳамон фойдали бўлиб қолмоқда – бу ақлларни жунбушга келтиради, ижтимоий тармоқда мунозара ва бахсларга аччиқ озиқ беради, бу дегани – навбатдаги «Чернобиль сериаллари»ни яратаётган шахсларни тинглашга талаб ортади. Бугунги кунда бу миш-мишларнинг навбатдаги буюртмасини олиш учун муҳим ва зарурдир», дейилади мутахасис олимдан кўра махсус хизмат ходими ёзганига кўпроқ ўхшаш  мақола матнида.

Агар сизга электр энергияси керак бўлса, у ҳолда бизнинг атом электростанцияси қуришимизга халақит берманг, дейилади «Ўзатом» жавобида.

Айни пайтда ривожланган давлатлар атомдан воз кечиб, энергия манбаларининг муқобил турлари – шамол, қуёш ва биоёнилғига ўтишмоқда. Масалан, Германия ўзининг сўнгги атом реакторини 2022 йилда, Испания эса 2028 йилда ўчиради.  

Агар Европанинг илғор саноатлашган давлатлари  кутилаётган хатарлардан келиб чиқиб АЭСдан воз кечаётган бўлса, йилига 300 кун қуёш нури ёғиладиган Ўзбекистоннинг ўзини хатарга қўйиши янаям ўринсиз ва у энергиянинг табиий манбалари ҳақида ўйлаши керак.

Бироқ Ўзбекистонда АЭСнинг тақдири аллақачон ҳал қилинган кўринади. 3 июнда “Ўзатом” агентлиги Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдонда қурилишини маълум қилди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
30 август 2016
Кеча, 29 август куни, қатор интернет нашрлари, Ўзбекистон президентининг ўлими ҳақидаги хабарни чоп қилди, жумладан биз ҳам. Ҳозирга қадар ...
20 октябр 2023
Бу не кундир, атрофингга боқсанг секин, У ҳам керак, сен ҳам керак, мен ҳам керак. Барчамизни даврасига тўплаб, лекин Бир ...
14 апрел 2017
Самарқанддаги мобил мухбирлар, Оқиловнинг уйи сурати, видеоси ва унинг яқинлари ҳақидаги мақолани эълон қилди. Оқилов яшаган маҳалладагилар, нашр мухбирига ...
18 ноябр 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...