Асосий мавзулар
13 июн 2019

Андижон туғруқхонаси фарроши ИИБ ходимлари уни уришганини айтмоқда

Андижон шаҳри 2-туғруқхонаси фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 9 июнь куни ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, Андижон шаҳри 4-ИИБга олиб бориб калтаклашгани, мажбурлаб ароқ ичиришганини иддао қилди.

«Битта касалнинг телефони йўқолиб қолди. Менинг сменамда йўқолган. Ўша куни топилибди ҳам. Мени уриб, қийнашганидан кейин…».

Эргашева ўз интервьюсида 6 июнь куни уни Андижон шаҳри 4-ИИБ қидирув бўлими хонасига олиб киришиб, қидирув бўлими бошлиқлари назорати остида калтаклашганини билдиради.

«Кўкартирмайдиган қилиб ур. Кўкартирма буни. Ичини тўк», деб роса ўргатиб турди иккитаси. Қолган уч киши эса мени урди», деди у.

Эргашева, шунингдек, ИИБ ходимлари унинг оғзига мажбурлаб ароқ қуйишганини айтади:

«Бўйнимни бундай қилишиб, аччиқ нарса қуйишди. «Нима бу?» дедим, «ароқ» дейишди, бурнимни бекитиб туриб, ичасан, дейишди».

Андижон вилояти ИИБ 9 июнь куни воқеа юзасидан тарқатган хабарида чиндан ҳам йўқолган телефоннинг бемор ётган хонадан топилганини эътироф этди.

Бироқ ИИБ Одина Эргашевани ички ишлар ходимларига ташланиб, безорилик қилганликда айбламоқда.

Одина Эргашева калтаклардан кейин тез-тез ҳушидан кетаётганини, шифохонадаги ҳамкасблари эса уни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳам рози бўлишмаётганидан шикоят қилмоқда.

«Элтуз» 12 июнь куни кун давомида Эргашева билан боғланишга уринди, бироқ унинг телефони алоқадан узилганича қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 май 2023
Қадрли мухлислар, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 8 май сонини тақдим этади. Ўзбекистонда 9 июл куни муддатидан олдин президент ...
24 феврал 2021
Исломда кўп чекловлар мавжуд бўлса-да, жинсий мавзу доим эътиборда. Хотин-қизларга сексуал объект сифатида қаралиши ислом динининг устунларидан бири, десак ...
15 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ҳаёти, бирга Исломни қабул ...
2 март 2018
19 йиллик тутқунликдан кейин «Эрк» демократик партияси фаоли 54 ёшли журналист Юсуф Рўзимуродов 22 февраль куни Чирчиқ қамоқхонасидан озод ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...