Асосий мавзулар
7 август 2019

Кенжа куëв Отабекнинг машинаси уч одамни уриб юборгани иддао қилинди

Тошкент марказидаги Пушкин кўчасида 6 август куни юз берган аварияда камида уч шахс, жумладан, ИИВнинг икки ходими шикастланди.

Воқеа учта автомобиль – Nissan GT-R35, Spark ва Matiz русумли машиналар иштирокида юз берган.

Аварияга сабаб бўлганлардан бири эса Ўзбекистон президентининг “пойгачи куëви”, президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари Отабек Умаров экани айтилмоқда.

Бу иддаони «Элтуз» билан гаплашган тошкентлик журналист ИИВдаги манбаларига таянган ҳолда айтиб берди.

Президент куëви Умаров бундан олдин айни русумдаги автомобиль ëнида суратга тушган эди. «Тошкент ҳайдовчилари» гуруҳи фаолига кўра, шаҳардаги ягона оқ рангли Nissan GT-R35 автомобили Умаровга тегишли.

Бундан ташқари, воқеага гувоҳ бўлган маҳаллий ҳайдовчилар ҳам “айнан президент куëви авария айбдори” эканлигини, машинани Отабек Умаровга қуйиб қўйгандай ўхшаш шахс бошқарганини «Элтуз» мухбирига айтишди.

Баъзи манбалар ҳайдовчини Отабекнинг қиёфадоши дейишмоқда. Ҳақиқий Отабекни тренажёр залида кўришган.

Воқеа тафсилотлари ҳақида «Газета.уз» ёзди. Бироқ хабарда президент куëвининг авария сабабчиси бўлгани айтилмаган.

Хабар тафсилотига кўра, 6 август куни тахминан 21:30 рўй берган ҳодисада хорижий автомобиль ҳайдовчиси Ш. Ж. бошқарувни йўқотиб, иккита енгил автомобиль билан тўқнашгани, участкада бир қанча вақт давомида ҳаракат чеклангани, тез шошилинч тиббий ёрдам марказига уч нафар жабрланувчи келтирилгани, Matiz ҳайдовчисининг аҳволи оғир экани ва жарроҳлик амалиёти ўтказилгани билдирилган.

Ижтимоий медиа орқали тарқалган видеода Nissan GT-R35 автомобилининг олд қисми пачоқлангани, Spark тўсиқдан ошиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетгани, Matiz эса тўсиққа урилганини кўриш мумкин. Воқеа ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида ҳам қизғин баҳс уйғотди.

Воқеа ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида ҳам қизғин бахс уйғотди.

Воқеа гувоҳлариниг тармоқдаги ëзувларига кўра, “авария сабабчиси” бўлган кенжа куëвни “Миллий гвардия келиб воқеа жойидан олиб кетган”.

Тармоқ юзери Вадим Роумен:

“У ҳатто машинадан тушгани ҳам йўқ. Уни олиб кетишларини кутиб бамайлихотир ўтираверди. Атрофда эса машина остида қолиб мажақланганлар сочилиб ëтар ва оғриқдан оҳ чекишар эди. Бошқа ҳайдовчилар тўхтаб, уларга ëрдам беришди. У бўлса без бўлиб ўтираверди. Кейин, албатта, ота қўнғироғига асосан трассани буткул ëпиб қўйишди. Кейин Миллий гвардия етиб келди (президентнинг шахсий гвардияси. Улар барча йўл-транспорт ҳодисасига келавермайди-ку) Икки километр масофада ҳеч кимни авария бўлган жойга яқинлаштиришмади. Уни машинадан суғуриб олишди ва автомобилни чехол билан ëпиб қўйишди”.

Вадим Роумен гувоҳлигини тармоқнинг бошқа юзерлари ҳам тасдиқлади.

Тармоқ юзери Botir.Sh «У ҳаëтга кўндаланг қўйиб қўйган. Ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаëтига», деб ëзади.

Бунга жавобан GM Ikram “Кўндаланг қўйгани боис бошқалар азобланди. Аммо бу ҳолатга ҳам кўндаланг қўйди».

Бунга жавобан Зефер Бекмуҳаммад “Папочкаси янгисини оберади энди», дея киноя қилади.

Бироқ иддаоларнинг расмий тасдиғи «Элтуз»да йўқ. Авария фактини тасдиқлаган ўзбек расмийлари машинанинг Отабек Умаровга оидлиги ëки авария сабабчиси айнан Умаров эканлигига аниқлама бермаган. Бу эса ҳар хил ғийбат урчишига сабаб бўлмоқда.

Президент Мирзиëевнинг кенжа куëви, президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари Отабек Умаров ўтган ой ўзи бошқарган «Тесла» электромобилида соатига 200 км тезликда юргани ортидан танқидга сабаб бўлган эди. Бу танқидлар ортидан “пойгачи куëв” жаримага ҳам тортилганди.

Жорий йилнинг 8 июль тунида Отабек Умаровнинг ўзи пойгада соатига 201 км юргани Instagram саҳифасида жонли намойиш қилинган, аммо бир неча соатдан сўнг олиб ташланган эди.

8 июлга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан тунги соат 2 лар атрофида бўлган тунги пойгасини жонли кўрсатган Отабек Умаров Тошкент марказий кўчаларида “Тесла” машинасини соатига 201 км тезликда, маҳаллалар ичидан эса 148 км тезликда ҳайдаëтганини намойиш қилди.

Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қонунчиликка мувофиқ, шаҳарнинг катта трассаларидаги максимум тезлик соатига 70, маҳаллалар ичида эса 30 км қилиб белгиланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 сентябр 2015
Агар чиндан ҳам юртни севсангиз нега юртда бўлаётган адолатсизликларга қарши турмайсиз? Ёки сизнингча ёшу-қарини мажбуран пахта далаларига ҳайдаш адолатданми? ...
4 октябр 2015
“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериалини Ўзбекистон Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази зарарли, деб топди.
19 август 2023
2023-йил 18-август куни твиттерда Толибон режими амалдори бачабозлиги тасвирланган видео эълон қилинди.  Бу Ўзбекистонда баъзилар қуришни орзу  қиладиган Толибон ...
18 апрел 2024
Стокгольм шаҳрида Швециянинг “Solidariska byggare” (Қурувчилар бирдамлиги) касаба уюшмаси ўзбек меҳнат муҳожирлари учун доимий учрашувлар ташкил қилмоқда. Бу учрашувлардан ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...