Асосий мавзулар
10 сентябр 2019

Маҳмуд Ражабнинг телефони рўйхатидагилар терговга чақирилди

Қорақалпоғистон ИИВ тергов бошқармаси маҳаллий ҳуқуқ фаоли Азимбой Отаниёзов, шунингдек, унинг қизи ва аёлини 7 сентябрь куни шоир Маҳмуд Ражаб иши юзасидан гувоҳ сифатида тергов қилди.

«Не гап десам, шу Хоразмдаги очилган иш бўйича гувоҳ сифатида чақириляпсиз, деб айтишди», дейди Отаниёзов.

Азимбой Отаниёзовнинг «Элтуз»га билдиришича, аввалига 5 сентябрь куни Раҳим исмли, кейин Алишер исмли терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари оғзаки тарзда унинг терговга келишни талаб қилишган, кейин эса чопар юборилган.

Отаниёзов  астойдил талаб қилганидан кейингина 6 сентябрь куни тунда чақирув қоғози олганини айтади:

«Кечаси тунда бериб кетишда повесткани менга, аёлимга ва Насиба деган қизимга».

Терговга нима учун аёли ва қизи чақирилгани сабабини Отаниёзов айнан уларга тегишли симкарталардан хоразмлик шоир Маҳмуд Ражабга оид алоқа контактлари чиққани билан изоҳлайди:

«Ҳақиқатан ҳам сизнинг симкартангизми? Ўзингиз фойдаландингизми? Қанча вақт фойдаландингиз?» сингари саволлар берилди аёлимга. Менга берилган саволлар энди кўпроқ. Қандай муносабатдасиз? Қандай алоқаларингиз бор? Маҳмуд Ражабнинг китоб олиб ўтганидан хабарингиз борми? Мен айтдим, пахтачилик соҳасида мониторинг ўтказамиз. Маҳмуднинг ҳам, менинг ҳам ишимиз шу. Семинарда танишганмиз».

Ҳуқуқ фаоли мухолифат етакиси Муҳаммад Солиҳ китобларини чегарадан олиб ўтган хоразмлик шоир Маҳмуд Ражаб ишидан ташқари, «Бу кунлар» романи учун Ўзбекистонда таъқибга олинган ёзувчи Нурилла Отахонов (Муҳаммад Рауфхон) иши бўйича ҳам уни сўроқ қилишганини айтади.

«Муҳаммад Рауфхонни ҳам бу ерда диссидент қилиб кўрсатиб, ўша бўйича ҳам айбламоқчи бўлаяпти-да. Мантиқсизликни қаранг! Ташқаридан электрон китоб олиб кириб тарқатганидан хабарингиз борми, деган саволга мен, «Электрон китоб олиб кирилмайди, у хоҳлаган жойдан интернет орқали тортиб олинади. У бўйича айблаш мантиқсиз, чунки Муҳаммад Рауфхоннинг ўзи очиқ Тошкентда яшаяпти. Китобини хоҳлаган одам олиб ўқияпти. Мен ҳам интернетдан олиб ўқийман дедим», деди ҳуқуқ фаоли.

Бундан ташқари, Отаниёзов шу куни пахта мониторинги билан шуғулланган яна бир ҳуқуқ фаоли ҳам терговга чақирилганини билдиради:

«Фарғоналик Шарифа Мадраҳимовани ҳам ўша куни чақиришибди телефон орқали. Шарифанинг менга берган саволлари бор экан телеграмда.

«Мениям чақиряпти, нима сўрайди, нима қўяди?» деб. «Маҳмуднинг телефон рўйхатида бор одамлар чақирилаётган экан. Гувоҳ сифатида борасиз. Аммо повесткани (чақирув қоғози)ни  талаб қилинг. Бусиз бормасликка ҳақингиз бор, дедим».

Жорий йилнинг 10 май куни шоир Маҳмуд Ражабнинг уйида ИИБ ходимлари тинтув ўтказгани, кейинчалик Миллий университет домлаларидан иборат эксперт гуруҳи бу китобларни қоралаб хулоса беришгани, экспертиза хулосасидан норози бўлган Маҳмуд Ражабнинг илтимосномаси рад этилгани, ундан аввал эса чегарада Маҳмуд Ражабнинг ёнидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани  ҳақида “Элтуз” хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июн 2020
Азизларим, сизлар билан ҳафта айланиб, яна бир бора юзлашиб турибман. Бу жуда азиз учрашув. Бир пайтлар Тошкентда метрода юрганимда, ...
10 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ташаббуси билан тайёрланди. Фақат ...
30 январ 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
8 сентябр 2018
Британиянинг «Гардиан» (the Gardian) газетаси дунёдаги энг яхши кўча овқатлари рўйхатини эълон қилди. Газетхонларнинг гастрономик таъбига кўра, ўзбек палови ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...