Асосий мавзулар
23 сентябр 2019

Маҳмуд Ражаб ва унинг тарафдорлари Тошкентга қараб юриш бошлашди

Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб адолат истаб 22 сентябрь куни Хоразмдан Тошкентга қараб йўлга чиқди.

Сумкасидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун терговга тортилганидан норози 56 яшар Маҳмуд Ражаб, унинг қариндошлари ва тарафдорлари Тошкентга, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан учрашувга яёв юриб боришни режалаганини айтишмоқда.

Бундан аввал, 20 сентябрь куни, «Элтуз» олган хабарларга кўра, Маҳмуд Ражабни олиб кетиш учун милиция капитани Бекчанов бошчилигида Хоразм вилояти ИИБ ходимлари келишган. Бироқ шоирнинг маҳалладошлари уни милиция олиб кетишига қаршилик кўрсатишган.

“Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ.

Ўзимни ўзим инсонийлик принципларидан келиб чиқиб ҳимоя қиламан. Чунки бу мени 5 йил қамашга қаратилган, мени кўра олмайдиган бировларнинг иши”, деди маҳалладошлари ва видеокамера олдида Маҳмуд Ражаб.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. “Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Воқеа жойидан мустақил журналист Шабнам Оллошукурова тўғридан тўғри видеорепортажлар жўнатмоқда. Воқеалар ривожини «Элтуз» каналида ҳам кузатишингиз мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 январ 2017
Янги йил олдидан россиялик миллиардер, агар уни Ўзбекистонга чақиришса боришга тайёрлигини айтди. Уни Ўзбекистонда ким кутаётгани, ким чақириши қоронғу. ...
30 январ 2018
Ўзбекистонни 27 йил бошқарган ва 2016 йилда ўлган Ислом Каримовнинг набираси Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақида ...
22 март 2016
Наврўз байрами муносабати билан қўшимча техника ва ҳарбийлар келтирилган Ўзбекистоннинг Қирғизистон чегарасида “сиëсий ҳарорат” туша бошлагани кузатилди. Томонлар Кербен-Ола ...
2 ноябр 2016
«Халқ сўзи» газетаси (29.10) «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги сўровнинг натижалари ҳақида мақола эълон қилди. ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...