Асосий мавзулар
3 декабр 2019

Швециядаги қурилишларда ишлаган ўзбеклар ҳақларини олишолмаяпти

Стокгольмнинг чекка ҳудудида жойлашган темир тўсиқ ортидаги кўримсиз уйда Швецияга келиб қурилишларда ишлаётган 11 нафар меҳнат мигранти яшайди. Уларнинг 6 нафари ўзбек. Улар нолегал ҳолатда поляк қурилиш ширкатига қарашли объектларда ишлашган ва пулларини олиша олмаган.

“Элтуз” шахсларини очиқламаслик шарти билан айни қурилишларда ишлаган ўзбек меҳнат мигрантларидан интервью олди.

Меҳнат мигранти: “Швецияга тахминан 2 ой бўлди келганимга. Иш берувчи менга «Ҳужжатларимни қилиб бераман, ҳаммаси яхши бўлади», деб ваъдалар бериб, битта менмас, яна беш-олтита бола бор, уларга ҳам шунақа деб ёлғон ваъдалар бериб, бир ойдан ортиқ ишлатиб, ҳозирда пулимизни ололмаяпмиз”.

Швецияда яшаётган ўзбекистонлик фаол Дўстназар Худойназаров нолегал ўзбек қурувчиларига ваъда қилинган маошларнинг ҳам аслида одатдагидан анча камлигига эътибор қаратади.

Дўстназар Худойназаров: «Мана шу объектда бир соатлик иш ҳақи қонуний 270 крондан ёпилади, солиқлар олиб ташланганда 210, 190 крондан бир кишига тўланиши керак. Сизларга ҳатто тўртдан бир қисминиям таклиф қилишмаяпти».

“Элтуз” мухбири ўзбек муҳожирлари тахминан бир ярим ой ишлаган Стокгольмнинг турли ҳудудларидаги учта қурилиш объектида, битта 2 қаватли, битта бир қаватли турар жой бино ва ресторанга мўлжалланган қурилиш майдонларини бориб кўрди.

Барча қурилиш объектлари расман Польшада қайд этилган ва Швецияда фаолият юритаётган “Аrdes” қурилиш ширкатига қарашлидир.

“Элтуз” мухбири жорий йилнинг ноябрь охирларида аслида “Аrdes” ширкатининг Швециядаги иш берувчиси Рафаэл Дариус билан ҳам боғланишга бир неча бор уринди.

Унинг одамларидан бири ўзбекларнинг иш ҳақи муаммоси ҳал қилинаётгани, лекин ҳозирча Рафаэл “Элтуз”га интервью бера олмаслигини билдирди.

Бироқ 3 декабрь кунига келиб ҳам “Ардес” рахбарияти билан боғланишнинг имкони бўлмади ва ҳалигача ўзбек муҳожирларининг пули берилмагани маълум бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 апрел 2024
«Ҳаëтда ҳар бир одам қиладиган уч иш бор. Дарахт экиш. Фарзанд ўстириш ва китоб ëзиш.»Бу гап 19 асрда яшаб ...
12 июл 2016
У 16 йил фермерлик қилди. Отасининг ҳам суяги далада қотган, қирқ йил давомида пахта етиштириш билан шуғулланган. Аввал отасига, ...
3 феврал 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ишлар вазири ахборот хизмати ...
22 май 2018
Таниқли ўзбек карикатурачиси Маҳмуд Эшонқулов Туркияда ўтган «Сув – ҳаёт» халқаро танлови совриндори бўлди. 22 май куни «Элтуз» мухбирига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...