Ғафур графдан жиноят олами юз ўгирдими?
Кейинги бир ой ичида 68 яшар бизнесмен, жиноий дунёга яқин бўлган Ғафур Рахимов хакида интернетда негатив шаклда тилга олинган бир нечта мақолалар пайдо бўлди.
Олдинроқ бошқа бир Қозоғистонлик криминал авторитет “Арман Дикий” лақабли Арман Жумагелдиев ўзининг Инстаграм саҳифасида Ғофир Раҳимов билан қучоқлашиб, қор йўлбарси позасида тушган суратни жойлаштирган эди.
11 декабрь куни ижтимоий тармоқ орқали Ғафур Раҳимовга қарши “прогон” – жиноий оламга чақириқ тарқалди.
«Шакро» ва «Бадри»ларнинг жиноят оламига бундай “чақириғи”, ўзбекистонлик Қонундаги ўғри Бахтиёр Кудратуллаев (лақаби Бахтий Янгиабадский, Ташкентский) томонидан қўллаб қувватлангани иддао қилинмоқда.
31 декабр куни Uzleaks.com саҳифасида Бахтиëр Қудратиллаевнинг янги йил арафасидаги банкетда Ғафур Рахимовга тавқи лаънат ёғдиргани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.
Айни ва бошқа хабарлар мазмунидан “Мирзиëев оила бизнесига яқинлашган Ғафур Раҳимов жиноят олами тарафидан исталмаган шахсга айланмоқда” деган ҳулоса келиб чиқади.
«Элтуз»нинг навбатдаги таҳлилий видеоси шу ҳақда.
Видео: https://youtu.be/b0mjRLH3V5g
Eltuz.com