Асосий мавзулар
25 ноябр 2022

РТдан ваъз: Қайнона бу абсолют зулм!

Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.
Матчон Суқилиш: Ничиксизла мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?
РТ: Матчонбой сенинг хотин қизларга муносабатинг қандай?
Матчон Суқилиш: Қизла билан кадичилика ҳамма вохт қизиққонмон. Шеър ëзвадим бу ҳаққинда. Сув бўйиндо ëтомон, сува касак отомон. Сува галган қизлани амжакиннан тортаман.
РТ: Бу нотўғри ëндашув. Феодал ëндашув. Ҳудди қадимги ғор давридаги одамлар каби эркакларнинг хотин қизларга ҳужум қилиши акс этган бу сенинг жўқи шеърингда. Нега сен чўмилишга келган қизларни пойлашинг ва имкон бўлиши билан уларнинг эмчагидан тортишинг керак. Нега? Уларга синглинг, қизинг, опанг ëки онанг сифатида хурмат билан қарай олмайсанми*
Матчон Суқилиш: Дўғри ойтосиз оғом. Бир одамни мақтасак аркак ву деймиз. Ëмонласак хотинмисон ë, диймиз. Топ аркак бўлиш зўр, хотин бўлсанг манглайи қоро бўлиб дўғилдинг даганнин. Бир сури мақол дўқиб қўйибдила. Хотин бошлоғон тўй торқийди, қизини урмоғон дизини урипти, қиз сақлайинча дуз сақла, деган мақоллар.
РТ: Матчонбой, сен ҳам худди милиса вазир Бобожонов каби адабий тилда гапиришни ўрганмадинг. Фақат хонқалича гапирасан. Сен айтган гап мазмунини таржима қилиб берай аксарият учун. Жамиятда эркак культи шакллантирилган. Ҳатто Махтумқули деган катта шоир ҳам ўз асарларида хотин-қизларни иккинчи ўринга қўйган. Ўғил бўлса давлат қуши, қизам бўлса кўнгил ҳуши давлат керакдир йигитга. Яъни ўғил бу давлат қуши, қиз фарзанд эса шунчаки кўнгил хуши. Сен айтган мақоллар қиз сақлагунча туз сақла, қизини урмаган кейинчалик тиззасини урибди ва ҳоказо. Булар реакцион мақоллардир. Бу мақолларни мусорга ташлаб юбориш керак.
Матчон суқилиш: Оғо, лекин бу мақолларда ҳам ҳақиқат бо. Қизина яхши тарбия бермаган ота-она эртанг қизини чиқарганда уëлип қолади. Қиз бола кишия чиққонда бошши ошоқ¸ дили юмшоқ, сочи сипса, али касав бўлиб, чиққан ўйини ўтиннан гириб кулиннан чиқиши гарак. Галин даган биза тарапда бирни дўғмайинча қойнона билан гаплашмин лол бўлиб юриди. Чунки галинни бирлангжи душмони дили.
РТ: Қиш яқинлашиб, хаволар совуган сари келин ва қайнаналар орасидаги уруш ҳарорати юксалди. Ғишт билан боши янчилган қайнана, уксус ичган келин, уч бачаси билан ўзини дарëга отган жувон. 19 ноябрь куни  Тошкентда уйида жанжал чиққан 20 яшар хотин Бўзсув каналига калла ташлади. Яхшиям миллий гвардиянинг шарафли аскарлари бор экан. Наврўз Эгамберганов ва Сарвар Ибодуллаев бу бахти қаро хотинни сувдан чиқаришди. Ҳар ҳолда ҳикоямиз сўнгидаги ҳеппи энд шу. Гапнинг бўладигани эса – эр-хотин тўйдан кейин алоҳида яшасин. Қайнана-келин системаси инсониятга зид жиноят деб топилиши керак. Любая қайнана – бу абсолют зулмдир!
Матчон суқулиш: Хотинлани бирлангжи душмони улани ари. Жиззах вилояти Шароф Рашидўп туманида бир манглайи қоро аркак загсдан ўтмин, пул барип мўлло нико қийдирғон, хотинини «навчун монго дик қородинг», дап урип тошоди. Оқибатда аёл олган тан жароҳати билан воқеа жойинда ўлди. Хотин гўрда, ар қомоқда. Ҳали кўўўп ўтиради бу ар қомоқда.

Аёллар, ўзингизни ўлдирманг!

Ҳикоя оддий. Уйда ҳали сексуал ҳаëт кечириши мумкин бўлган, аммо эрсиз аëл. Эри ўлган, ëки бир ëққа дап бўлган. Бу аëл бир амаллаб ўғлини уйлантирган. Ўғил ҳам уч чурвақани туғдириб, саҳнадан ғойиб. Уйда қайнана ва келин. Эркак зоти йўқ. Бу аëллар коммуналкасида ҳар кун жанжал. Қайнана ҳар турли йўллар билан келинни эзади.
Бир кун жонидан тўйган келин уч бачасини қўлтиғига қисиб, ўзини дарëга отади.
(Вазиятга қараб поезд тагига ташаши, 9 қаватдан ўзини улоқтириши, ўзини ëқиши мумкин) Воқеа фақат Самарқанднинг Жарқишлоғида эмас, балки  Ўзбекистоннинг ҳар бир қишлоғида юз бериши мумкин. Хабарлар лентасини қарасангиз, йил бўйи шунақа воқеалар бўлганини кўрасиз.
Эй, қашшоқлар, агар бирор касб-ҳунарнинг бошини тутиб, пул-мул топадиган бўлсагина чурвақаларингизни уйлантиринглар. Бировнинг қизини олиб, чўри қилманглар. Қиз ўстираëтан қашшоқлар, сизларга ҳам шу гап. Эр чиқибди экан, деб, дарров қизингизни икки қўллаб сарупо-суруқ қўшиб топширворманглар.
Қизларга айтадиганим шу. Ҳаëт эрга тегиб, икки тиззасини уриб йиғлаб ўтиришдан иборат эмас. Ўқинглар, уқинглар, мустақил бўлинглар. Жоҳил ота-эналарингиз каби биологик яратиқ бўлиб, дунëдан ўсириб, сийиб ўтиб кетманглар. Сизларга Ўзбекистон қонунлари тенг ҳуқуқ берган. Агар қайсидир имомберди «сен яримтасан, сенга ўхшагандан иккитаси битта гувоҳликка ярайди», деса, дарров милиса чақириб, устидан шикоят қилинг.
Эркаклар биологик тур сифатида йўқолиб кетаëтган бир пайтда сиз қизлар оëқда маҳкам туришни ўрганинг. Ўзингизни ўлдирманг.
МС: Нишатсин бечорала. Қиз бола бўлиб дўғилгани вулани айбими?
РТ: Матжон суқилиш, дўстим одатда қизлар яхши ўқийди, иложи бўлса яхши ишларга кириб ишлаб, пул топиб ўз қаддини кўтаради. Ўғил бола бўлса, туғилиши билан имтиëзни ҳис қилгани учун ўқимайди. Онаси оғзига нон чайнаб солиб қўйса, ютади. Шу тариқа аëллар қўлидан ем ейдиган бир мол бўлиб улғаяди. Алфонс, ëки жигало дейилади бундай уродларнинг номи. Расмда кўриб турганинг Москвада мардикорлик қиладиган Шохруҳ Каримов ва у пичоқлаб ўлдиргани айтилган Юлия Ткачёва. Табиатан паразит Шохрух Каримов ўз кўрсатмасида Юлия Ткачевани пул бермай қўйгани учун ўлдирганини айтган. Яъни бу эчкисоқол яратиқ ўз ўйнаши ҳисобидан еб ичиб юрган.
МС: Иби бахти қоро. Шу соқолли сопормат қизлани гўтиннан гун гўрадон алфонс аканми? Буни ойтиб ëшлоро тушунтириш гарак.
РТ: Матчонбой, оилавий зулм ва бизни ботқоққа тортаëтган архаик турмуш тарзини журналистлар танқид қилиши керак.
МС: Шу саводсиз жилли. Қури мут семинарлара борип, мут еб ичиб, қидириб галсам дийдиғон. Еганни оғзина, гийганни устина қороб ичи ëнодиғон, боғи гўкармийдон бахил бахти қоро етимакла одини журналист қўйиб юрипти асиришип. Итни одини маржон қўйғондин.

Ëмон журналистика ҳақида

Бир куни қадимий ëдгорликкларни сақлашга оид тадбирда қатнашдим. Тадбирда рассом Тўра Қурëзов сўзга чиқиб, Хивадаги терс айвонларни сақлаб қолиш зарурати ҳақида гапирди. Тўра оға француз архитектори Ле Корбюзье Хивага келиб тарс айвон (Қуëшга тескари қурилган ҳовли)лардан илҳомланиб,  шунга ўхшаш конструкцияларни Жазойир ва Марокашда қурди, дея айнан айтди.
Мажлисда Солаевми – Солмаевми деган журналист бор эди. Икки кун ўтиб бу журналист телевизорга чиқиб гапиряпти: «Отига тилим келишмайдиган француз архитектори келиб, Хивадаги тарс айвонларимизни ўғирлаб кетди», деб, ғирт ëлғон гапиряпти.

Дийдиë ва қарғиш журналистикасига ана шу саводсиз жоҳиллар асос солган. Биров бир нарса деса, тагига етмай, факт чекинг қилмай, қарғаб саннашнинг оти диëдиëдир, жазавадир, лекин журналистика эмас.

Нукус музейидаги асар нархи бир миллион десанг, дарров жавраб беради: «Сотиб гадайларга едириш керак», деб. Ë бунинг пулига нечта арава ўтину таппи беради, деб ғингшийди.
Рус ëзувчиси Булгаковнинг «Итюрак» асари қаҳрамони бўлган Шариков исмли итвачча, «нега фалончида тўртта калиш бору, анави гадайда биттаям йўқ», дея хитоб қилади. Бу итвачча назарида ҳамма бойликни «гадайларга бўлиб бериш» лозим экан.

Ўзбекистоннинг бугунги журналистлари риторикаси Шариков алжираши билан бир хилда. Уларни элликта семинарда ўқитиб, текин кола ичирсанг ҳам тийнати ўзгармайди. Чунки улар ўқимаган. Физика қонунига кўра, «йўқдан бор бўлмайди». 35 миллионлик Ўзбекистон ичида битта профессионал журналист бор. Қолганлар халтуршик. Масалан, кўчага расм чизган рассом асари ўчирилганини ҳамма бир-биридан ўмариб ëзди. Ҳеч ким бориб шу расмни чизган Абдурахмондан интервю олмади. Ким ўчиртирганини суриштирув қилиб ўрганмади. Иккита кесатиқ гап, битта қўқанча ҳазил жумла ëзиб, шуни журналистика деб билишади. Блогер деган бесавод ва бепойда  паразит хашаротлар ҳақида жим тураман. Уларни синф сифатида тугатвориш керак.  35 миллионлик аҳоли ичидаги ягона журналистнинг исми Алексей. Памиласи Волосеевич. Бориб, ўрганинглар у кишидан. Лекин ундан олдин мактаб партасига қайтиб география, биология ва физикани қайта ўқиб келинглар. Иншодан беш олдим, деб журналистликка ҳавасланганларни кропива бутоғи билан савалаш жоиз.
МС: Дузоғо қўйинг бу биравни устиндаги гийим ничча сўм дап ичини чакадон бахилларни. Сиз бир эртак ойтиб баринг оғом.
Эртак эмас бўлган воқеани айтиб берақолай.

Зиë кўчасидаги жиноят

Ўша туни Зангиотадаги Зиë кўчаси зим-зиë эди. Свет ўчган. 28 яшар хотин дағ-дағ титраб турибди, «энди нима қиламан», деб. Сал олдин Сирдарë туманида яшайдиган 22 яшар хотин телефон қилиб, «3 минг долларни тайëрлаб қўй. Бўлмаса, сирингни фош қиламан», деб таҳдид қилган.
Гап шундаки, 22 яшар бу алвасти 28 яшар хотин телефонидаги телеграм каналига кириб то қиëматгача сир қолиши жоиз бўлган расмларни ўмарганди.
«Аши расмларни чиғорсам, ер ўз ўқидан чиғиб кетади», деб, қўрқитди жувон опанинг оромию, ҳузур-ҳаловатини ўмарган хотин.
«Нима қилсам экан, арқонди олиб ўзимди молхонанинг тўсинига оссамми ëки устимга бензин қуйиб жоқиб жубарсамми», деб ўйлаган хотин бирдан энг тўғри қарорга келди.
Милисага айтишга қарор қилди. Қолган маслаҳатни милисадаги оперлар берди. Анави ўғри хотин 3 мингни олаëтганда таппа босишди.
Додлашга ҳам улгурмади.
Хотин қамоқда, сир сандиқда, жувон ҳаловатда, адолат тантанада…
МС: Дуз оғо, ëхши эртак ойтдингиз. Лекин  Зиë кўчасинда яшийдўғин жувонни телеграминда қандайчигин суврат бор ади?
РТ: Бу савол энди менинг ҳам оромимни ўғирлади Матчонбой. Қандай сурат экан у?
МС: Сиз газ ва кўмир проблемасини ўйланг. Кўча совуқ. Ашак ўлдирадон совуқ.
РТ: Ўзбекистонда битта қўғирчоқ партияни сақлаб туриш бюджет учун, айтайлик, йилига 30 миллион долларга тушаркан.
Шу 30 миллион долларга бир миллион тонна қозоқ кўмирни эртагаëқ обкеберишаркан уйингизди олдига. Бешта партиянинг пулига беш миллион тонна кўмир! Яна сал ҳаракат қилиб, Ëш ИТ, маънавият каби паразит идораларни ëпиб, пулига кўмир олсак яхшимасми?
Қани айтинглар бовурларим, она халқим учун нима зарур?
Ëлғончи, паразит, қўғирчоқ, Каримов давридаги ëлғони ўртиш учун ясалган декоратив партиями ëки, қоп-қора бўлсаям, халқим учун ëниб, куйиб ҳарорат берадиган, нафақат ўчоқда, балки қалбларимизда ҳам ëнадиган кўмирми?
Нима дейсиз совуқда дирдираëтган қашшоқлар?
МС: Жон диймиз, оғом. Кўмир гарак. Бу ëлғончи партиялар нага гарак. Монга кўмир гарак, ноз гаракмас, ўзини партия деган ўтирик ғоз гаракмас. Киштак-киштак! Лекин қашшоқ деб камситманг бизани. Дивоно бўлсоқом тўрвомиз бо.
РТ: Қашшоқлар десам паспортига фуқаро деб ëзилганлар хапа бўпти. Фуқаро қашшоқданам паст йўқсил, битч дегани. Ëқмаса паспортингдан ўпкала!
МС: Жиллига жилли дасанг, орпо бўйи ўсади. Булани паспортина фуқаро даб ëзилғони учун битч бўлиб гетдила.  Шу гунларда ëмон ўрисқул кўпайиб гетибди. Путинни дойим даянлар кўпайган, оға.
Тошкентда қанча ӯрис жосуси бор?
Швецияда 2013 йилдан бери Россия фойдасига жосуслик қилган ўрис эр хотин қамоққа олинди.  1990 йиллар охирида Швецияга кўчиб келган россиялик муҳожир эр хотинлар жосуслик билан шуғулланишган. Мабодо Ўзбекистондаги ўрисларни текширса қанчаси жосус экан? Ëки ўзбек раҳбарлари ичида нечтаси ўрис агенти?
МС: Ҳамма ўзбек отосинннон потя олғон, ўриса қул бўламан дап. Иноби токси ҳайдидонлани ҳаммаси ўрисқул. Шу қон тошоғон таксичилара понятка баринг оғом.

Ўзбек таксичилари учун насиҳатнома

Ўзбек таксичилари учун насиҳатнома ëза бошладим. Насиҳатнома уларни ўрисқуллик ва араб зомби бўлишдан қутқариш учун керак. Демак, кетдик.
Эй фарзанд, модомики, сен олим, фозил ëки ҳунарманд бўлмай, такси драйверликни танладингми, демак, ақл ва насиҳатга муҳтожсан. Сен ҳайдаган таксига тушганларни НАТО ташкилоти устига қарғиш ағдариб безор қилгансан. Сенинг назарингда НАТО – бу ëмонлик. Сенинг назарингда, сен ярим кечаси такси ҳайдаган пайтинг, уйингда ëлғиз қолган хотининг тўшагига кириб олган безбет мачодир бу НАТО дегани.  Янглишасан бўтам.
Мактабда география ўқимай, баччабоз мулла алжираши ва ўрис телевизорини  кўриб миянг айниб қолған. Бу кетишда абариëга учраб, ўлиб кетасан. Аммо вақт борида эшит.  НАТО нима? Энангнинг носқовоғими? Йўқ, НАТО – бу ғарбнинг ҳимоя белбоғи. Путин каби психлардан ҳимоя қиладиган қалқону дубулғаси. Модомики, дунë харитасида Туркия каби давлат ҳануз мавжуд экан, бу давлат ўз мавжудлиги учун НАТОдан қарздор.
Нега Туркия ҳақида гапирдим? (Турция эмас сен айтадиган каби)  Чунки илдизимиз бир бу мамлакат билан. Туркия 1952 йилнинг 18 февралида, яъни ушбу иттифоқ тузилганидан уч йил ўтиб НАТОга қўшилди. Бу санани эслаб қол, бўтам.  Анқаранинг бу ҳаракати, яъни Ғарб билан ҳамкорлик қилиш фойдасига тарихий танлови ва коммунистик ғояларнинг минтақадаги бошқа мамлакатларга тарқалишига қарши туриш истаги билан боғлиқ. Коммунистик Шимолий Корея агрессиясига қарши чиққан коалиция кучлари таркибида турк қўшинларини Корея урушига юбориш қарори бу истакнинг ёрқин намойиши бўлди. Бўтам, хабаринг бор, ўзбеклар отини, молини сотиб борадиган Жанубий Корея ва яна бир моховхона Шимолий Корея бор. Жанубий Кореянинг бугунги иҳтишомини НАТО таъминлаган. Буни ҳам ëд ол. Ëзиб ол демайман, чунки сен ëзишни билмайсан. Ëзишни билганингда таксичи бўлармидинг. Хуллас, қаерга келувдим?
Туркиянинг шу қалқон марказида экани.
Раҳмат эслатганинг учун. Хуллас, Туркиянинг иттифоққа кириши бир томондан Натога ўзининг «Жанубий қанотини» мустаҳкамлашга имкон берди, бошқа томондан – стратегик денгиз йўлларига кириш туфайли Анқарани Совет босимидан озод қилди.
Ўрта ер денгизи ва яқин Шарқда муҳим стратегик мавқега ега бўлган Туркия ўнлаб йиллар давомида иттифоқнинг содиқ аъзоси бўлиб қолди. Бу НАТОнинг хавфсизлигига катта ҳисса қўшди, айниқса, совуқ уруш, собиқ Совет Иттифоқи билан энг узун чегарани ҳимоя қилиш орқали. Туркия ўз қуролли кучларининг муҳим контингентларини блок ихтиёрига топширди: деярли барча қуруқлик тузилмалари ва иккала ҳаво қўшинлари. Шундай қилиб, ажратилган қўшинлар сони бўйича иттифоқда етакчи ўринлардан бирини эгаллади. Шу билан бирга, Анқара Ғарб ва Шарқ ўртасидаги кескинликни камайтириш учун фаол чоралар кўрди.
Совет Иттифоқи парчаланиб, совуқ уруш тугаганидан сўнг, Туркия собиқ социалистик лагердаги «-истон» мамлакатларини иттифоққа қабул қилишга қаратилган «очиқ эшик» сиёсати доирасида иттифоқни кенгайтириш ғоясини дарҳол қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у алянснинг НАТОга аъзо бўлмаган бошқа давлатлар билан ҳамкорлик механизмларида фаол иштирок етди. Хусусан, алянс ва Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари ўртасида махсус шериклик муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш орқали Туркия элчихоналари Озарбайжон, Туркманистон ва Қирғизистон пойтахтларида «НАТОнинг алоқа нуқтаси» ролини ўз зиммаларига олдилар. Бундан ташқари, тинчлик учун шериклик дастурини ишлаб чиқиш доирасида 1998 йил июн ойида Анқарада махсус ўқув маркази ташкил этилди, у ерда НАТО шерик давлатларининг ҳарбий ва харбий бўлмаган ходимларини стратегик ва тактик тайёрлаш ва ўқитишни таъминлаш учун курслар ва семинарлар ўтказилди.
Ушбу дастур тамойиллари ва мақсадларига мувофиқ. «Ўрта ер денгизи мулоқоти»нинг фаол иштирокчиси сифатида (минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун 1994 йилда иттифоқ ташаббуси билан) Туркия ушбу мулоқот доирасида мутахассисларни тайёрлаш курсларини ўтказиш учун ўқув марказини очди.
Анқара НАТО бошчилигидаги тинчликпарвар операцияларнинг фаол иштирокчисидир. Туркия армияси аскарлари собиқ Югославия  урушидаги операцияларга жалб қилинган.
 Сен ғалча шўпр доим НАТОни қарғаганингда НАТО мусулмонларга қарши деб саннайсан. Мабодо, тангрим сенга зеҳн ато қилганида эди, бунинг том тескариси эканини билиб олардинг. НАТО Югославияда мусулмон бўшноқларни агрессив насроний серблардан ҳимоя қилди. Бу гапимни ëдлаб ол. Клиентларга айтиб мақтанасан.
Сени ҳўкўматинг раҳбарлари тагига ëтиб ноз қилаëтган афғон баччабоз толибларнини энасини кўрсатадиган ҳам НАТО бўлади.
Турк бўлинмалари Афғонистондаги халқаро хавфсизликка ёрдам бериш кучлари (АЙСАФ) таркибида ишлади ва бу мамлакат ҳаво кучлари Натонинг Ливиядаги операциясида ҳам иштирок этган.
Туркия иттифоққа аъзо бешта давлатдан биридир (Белгия, Германия, Италия ва Голландия билан бирга) НАТО ядровий ўқ-дорилари шу беш давлат ҳудудида. АҚШнинг Б61-12 типидаги етмишта тактик ядровий бомбаси мамлакат жанубидаги Сурия билан чегара яқинида жойлашган Инжирлик Турк ҳаво кучлари базасида сақланади. Инжирлик нима. деб сўраяпсанми? Турклар анжирни «инжир» дейди. Анжир ўсадиган қишлоқ бу денгиз ëнидаги. Роса дам оладиган зўр жойлар. Хуллас, анжирликда НАТОнинг ядровий қуроллари туради.
Сен ақлсизлар тарапини олаëтган Путинга қарши бу қуроллар. Нима қурол дейсанми? Атом. Эргаш Каримов айтганидек, атом – бу бомба! Барча бомбаларнинг дўдаси. Бугунга етади бу дарс.
Сенинг примитив миянг шуни ҳазм қилса ҳам катта гап. Энди айтчи, нима тушундинг айтганимдан? Ҳа, тўғри, НАТО – бу қалқон. Кирпининг нинаси, тошбақанинг тоши, бўрининг тиши бўлади. Аскарда эса қалқон бўлади. Қалқонсиз аскар бўлмайди. Умуман юз йилдан бери қуллик танасига сингиб кетганлар душманга қарши туриш нима, қилич нима, қалқон нима, унутиб қўйишган.
Сенга ўхшаб, фақат қарғаб, саннаб, клиентни безор қилади. Демак НАТО – бу қалққон. Ўрис нажосатига қарши қалқон.
Эй фарзанд, сен ҳам бир кун тўйиб овқат ейдиган, иссиқ уйда ўз байроғинг остида ўрисқуллар диктовкасисиз бемалол ўтирадиган  кун келади, мана кўрасан. НАТО омон бўлсин.
МС Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтипаринг
РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
9 июн 2017
1948 йилнинг 9 июнида ЮНЕСКО қарори билан Халқаро архивлар кенгаши (ХАК, International Council on Archives, ICA) ташкил этилди. Айни ...
8 октябр 2018
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби ва унинг маъмурияти раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг кутилмаганда лавозимидан озод қилиниши ортидан бу шахс тўғрисида ...
28 январ 2021
Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди. Партиясининг номи «Халқ манфаати», худди ...
19 июн 2018
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди. МДҲ ...
Блоглар
3 январ 2023
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 20-қисмида журналистнинг «Адабиёт нима?» деган ...
25 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 18-қисмидан 90-йилларда таниқли адабиётшунос Иброҳим ...
20 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 17-қисми мухолифат ва ҳокимиятнинг келажаги ҳақида ...