Асосий мавзулар
5 феврал 2020

Тошкент коронавирус ўчоғидан келганларни кутиб олмоқда

Хитойнинг Ухань шаҳридан учган Uzbekistan Airways авиаширкати учоғида келган 84 нафар йўловчи 5 февраль куни Тошкент аэропортида ҳимоя воситалари билан қуролланган тиббиёт ходимлари томонидан кутиб олингани расмий матбуотда кенг ёритилди.

4 февраль куни Uzbekistan Airways учоғида Хитойдан Ўзбекистонга қайтган 250 нафар йўловчи 14 кунлик карантинга жойлаштирилгани ҳақида нашрларда хабарлар берилган эди.

Айни пайтда Хитой аэропортлари ўзбеклар билан тўлиб кетгани, уларни қайтариш учун учоқлар етишмаётгани ҳақида «Элтуз»га хабарлар келмоқда.

“Элтуз” мухбири билан мессенжер орқали боғланган Пекин аэропортидаги йўловчининг айтишича, 5 февраль куни соат тунги 24.00 да Тошкентга 250 йўловчи билан яна бир рейс учиши кутилмоқда, аэропортда эса Хитойнинг турли шаҳарларидан келган 500 нафар атрофида ўзбекистонлик қолмоқда.

Бундан аввал, 1 февраль куни Youtube тармоғида Тошкент аэропортида Хитойдан келаётган йўловчилар текшируви юзаки, яъни тепловизор ускуналари орқали амалга оширилаётгани, дорихоналарда эса юзга тақиладиган оддий ниқоблар йўқлигидан шикоятлар ортгани ҳақида видео тарқалган эди.

Кейинчалик, 4 февралга келиб, Хитойдан қайтган йўловчиларнинг махсус ҳимоя кийимлари кийган тиббиёт ходимлари томонидан қарши олингани, йўловчилар махсус пуркагич (пульверизатор) ускунаси орқали ўтказилгани республика телевидениеси орқали намойиш этилди.

5 феврал куни эрталаб олинган сўнгги маълумотларга кўра, 2019-nCov (коронавируснинг қайд қилинган расмий номи) юқтирилиши билан боғлиқ 24363 ҳолат қайд этилган, 490 нафар одам ўлган, тағин 23260 нафар шахс вирус юқтиргани шубҳаси остида қолмоқда.

30 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пневманиянинг тарқалишини халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат сифатида тан олган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 май 2020
Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳокими Бекзод Ибрагимов 2019 йил 28 январдаги қарори билан 2015 йилдан буён фаолият юритаётган “Сиддиқжонобод ...
28 октябр 2024
Сиëсат билан шуғулланган ҳар бир шахс у бош вазир бўладими ëки сенат раиси худди шиша идиш ичида яланғоч ўтирган ...
16 май 2019
Ўзбекистон Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 16 май куни журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақидаги олдинги суд ...
28 июн 2021
Бу табиат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликнинг халқаро банкларга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида Бенквоч томонидан тайёрланган ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...