Cатира
27 апрел 2020

Тошкент – босқинчига ҳайкал қўядиган шаҳар

Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкентнинг Камолон маҳалласида шаҳарни босиб олган рус ҳарбийларига хотирасига бунёд этилган бутхона қайта тикланиб, зиёрат учун очилди.

Воқеа тармоқдаги ўзбек сегментини жунбушга келтирди. Бир томон ёдгорликнинг тикланишини оқлашга уринаётган бўлса, иккинчи томон кескин қораламоқда.

Рассом Тузнинг мавзуга оид карикатураси қораламаси ва изоҳлари остида кўплаб бир-бирига қарама-қарши изоҳлар пайдо бўлди.

“Русларга атаб қурилган бутхонадан кӯра шу ҳайкални қуришсаям майли эди”, дея расмни изоҳлади Michael Michaelson исмли фейсбук юзери.

“Немислар Тошкентга бостириб келганида, ҳозир ҳайкали турган бўларди”, дея изоҳ ёзди Мирсаид Ҳайдаров исмли юзер.

Тармоқ фойдаланувчиларидан бири ҳатто шу ёдгорликни портлатганга 20 минг доллар беришни ваъда қилди.

Ёдгорликнинг тикланишини оқлашга уринганлар ҳам бўлди.

“Тошкентга янги туристларни элтиш учун нуқта, ғоя туризм вазирлигиники”, дея изоҳ ёзди Баҳром Ирзаев. 

 Туркиядан яшаётган ўзбек фаоли Ҳосият Собир айни воқеани миллий қадриятларнинг қораланиши дея баҳолади.

Прагада рус зобити Коневга қўйилган ҳайкалнинг демонтаж қилиниши

Айни воқеа билан деярли бир вақтнинг ўзида,  3 апрель куни Прагада совет ҳарбийси,  маршал Иван Коневга қўйилган ёдгорлик демонтаж қилинди. 

Бутхона 1886 йили Тошкентни босиб олиш чоғида ўлган 24 нафар рус ишғолчи аскари қабри устида тикланган. Айрим манбаларда таъмир учун Тошкент ҳокимлиги бюджетидан камида бир миллион АҚШ доллари сарфлангани билдирилган.

Маданият вазирлиги тасдиқлаган ҳужжат

Ўзбекистон Маданият вазирлиги берган маълумотномада бутхонани таъмирлаш ишларини Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан ёлланган “Ижод-ижод” хусусий корхонаси мутахассислари амалга оширгани, «Тошкент қувур заводи» ҳомийлик қилгани айтилади.

Маданият вазирлиги, шунингдек, мазкур объект Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги қарорининг 1-иловасига мувофиқ Миллий рўйхатига киритилмаганини билдирган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 феврал 2016
2016 йил 27 январь куни BJ’s Wholesale Club чакана савдо компанияси Пахта мажбурияти (Cotton Pledge)га имзо чеккан 200 дан ...
9 ноябр 2017
2017 йилги пахта теримида «Умумхалқ ҳашари» шиори остида бюджет идоралари ходимлари, жумладан, ўқитувчилар меҳнатидан тобора кенгроқ фойдаланилмоқда. Сирдарё вилоятидан ...
26 сентябр 2015
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси тарқатган, “Пахта – ризқ-рўзимиз!” сарлавҳали варақада жумладан қуйидаги сўзлар ёзилган. Пахта йиғим ...
27 март 2019
Илк бор фазони забт этган совет космонавти Юрий Гагарин ва Серёгиннинг УТИ МиГ-15 учоғи, расмий маълумотларга кўра, 1968 йилнинг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...