Асосий мавзулар
21 июн 2020

Нега бизда Мустақиллик декларацияси куни нишонланмайди?

Бугун Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақиллик куни сифатида нишонланиши керак. Чунки бундан 30 йил бурун, 1990 йил 20 июнь куни республика парламенти Мустақиллик декларациясини эълон қилган эди.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинган сана дунёнинг аксарият мамлакатларида, жумладан, Америкада (1776 йил 4 июль), Россияда (1990 йил 12 июнь) мустақиллик куни сифатида нишонланади, бироқ ўзбек халқи учун бу қоида истисно сифатида қолмоқда.

Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун байрам сифатида нишонланмайди. 30 йилдирки, ўзбек ҳукумати бу муҳим санани халқ хотирасидан ўчиришга интилиб келади.

Нега ҳукуматнинг миллий мустақилликка бўлган позицияси Каримов ўлимидан кейин ҳам, Мирзиёев даврида ҳам ўзгаришсиз қолмоқда? Ҳукуматнинг бу кунни эсламаслигига қандай жиддий сабаблар бор? Айни саволлар билан «Элтуз» Мустақиллик декларацияси муаллифи, чин маънода мамлакат мустақиллиги учун кураш олиб борган «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳга мурожаат қилди.

Муҳаммад Солиҳ «Элтуз»га берган интервьюсида Мустақиллик декларацияси парламент томонидан шунчаки бир кунда қабул қилинган шунчаки ҳужжат бўлмагани, бунгача бир неча йил мустақиллик учун кураш олиб борилгани, халқ иродаси билан мухолифатдан парламентга киритилган депутатлар кучи билан унинг қабул қилинишига эришилгани ҳақида гапирди.

«Парламентда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кунга биз бир кунда келмадик. «Бирлик» халқ ҳаракати тузилди 1988 йил ноябрида. Қайта қуриш даврининг янги бир босқичи бошланди. Фақат Ўзбекистонда эмас, СССРнинг бошқа жумҳуриятларида ҳам мустақиллик ғояси пайдо бўлди. Бу ғоя «Эрк» партиясини тузишга олиб келди. «Эрк» демократик партияси 1990 йил февраль ойида ўзининг тузилганини эълон қилди. Ўша йилнинг 30 апрелида илк таъсис қурултойи бўлди партиянинг.

«Эрк» демократик партиясининг ўз дастурига киритган бош ғояси Ўзбекистоннинг СССРдан ажралиб чиқиши ғояси эди. Бу ғоя кейинчалик қисқа бир шаклда Мустақиллик декларациясига айланди.

Демак, «Эрк» партияси тайёрлаган Мустақиллик декларацияси лойиҳасини мен 1990 йилнинг 20 июнь куни янги парламентнинг 2-сессиясида депутатларга тарқатдим», деди Муҳаммад Солиҳ «Элтуз»га берган интервьюсида.

Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, бу ғоя аввал-бошиданоқ Ислом Каримов ва унинг ҳукуматдаги одамларига ёқмаган. Улар асло исташмаган бу ҳужжатнинг кун тартибига қўйилишини, бироқ парламентдаги 70 нафар депутат таъсири, қолаверса, халқ иродаси билан парламент муҳокамасига қўйилган.

«Парламентда давом этаётган очиқ сиёсий курашга дош бера олмагани ёки Кремль олдида жавоб бериш осон бўлиши учун қўрқоқлигидан Ислом Каримов Мустақиллик декларацияси учун овоз берилган куни Андижонга кетиб қолди. Кейинчалик эса, бир йил ўтиб, у 16 март референдумида Иттифоқни сақлаб қолиш учун мамлакатни сафарбар қилди. Аслида унинг бу ҳаракати парламент қабул қилган Мустақиллик декларациясига зид эди», дейди Муҳаммад Солиҳ «Элтуз»га берган интервьюсида.

Бироқ мустақилликка тиш-тирноғи билан қарши бўлган Ислом Каримов мустақилликдан сўнг Ўзбекистонда 27 йил иқтидорда қолди. Мустақиллик учун курашган мухолифат эса Ўзбекистондан сургун қилинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 май 2021
26 май куни соат 11.00 атрофида 20 чоғли шаллақи эркак ва аёл Тошкентда Жаҳонгир Отажоновнинг «эркчи»лар учрашуви режаланган хонадонига ...
7 март 2019
Гулнора Каримованинг умумий тартибдаги қамоққа ўтказилиши ва фарзандларининг дунёга шарманда бўлдингиз деб жар солиши мавсум-мавсум бўлиб давом этадиган сериални ...
24 ноябр 2020
«Ҳумо» номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда «Ҳумо» деган учоқ ширкати бор ...
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек шоири Мирзо Кенжабек эса ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...