Асосий мавзулар
31 август 2020

Собиқ ҳоким: Деҳқоннинг маҳсулотига ҳокимлар хўжайинлик қилмасин!

Республиканинг бугунги раҳбарлари қонунни, деҳқонларнинг ҳуқуқини умуман менсимаяпти, 50 фоиз фермерларнинг ерлари тортиб олиб қўйилаяпти, дейди Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими, қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов.

“Олдинги гапларимга қўйилган постларда ҳатто Каримов даврида ерга муносабат яхши эди, деб ёзишяпти, балки нотўғридир, лекин мен қўшиламан. Бугунги аҳвол жуда ночор. Бир қисм ер қишлоқда яшайдиганларга текин берилсин. Текин!” дейди қишлоқ хўжалигида кўп йиллар меҳнат қилган Исмоил Оспанов ўзининг навбатдаги видеосида.

Оспанов Ўзбекистонда ерга эгалик масаласида нотўғри сиёсат юритилаётгани, президент умуман ислоҳотлар ўтказмаётгани ҳақида фикр билдиради.

“Ернинг катта амалдорлар ихтиёрига берилиб хусусийлаштирилиши – бу катта жиноят. Ҳокимлар қарор чиқариши мумкин, лекин уларнинг (Фермерлар уюшмаси. таҳр) кенгаш вакили бўлиши нотўғри. Чунки бу ҳолатда фермерлар босим остида қолади. Бу ҳолатда фермерни ҳимоялаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Мана, яқинда Қашқадарё вилоятида қовун етиштирган экан бир деҳқон, ҳоким бозорга чиқартирмаяпти. Бу нима дегани, деҳқоннинг етиштирган маҳсулотига хўжайинми ҳоким?

Кейин кластерлар нега деҳқоннинг ишига аралашади? Бу уларнинг вазифаси эмас-ку. Улар янги бир маъмурий идора бўлиб қолди. Ҳолбуки, уларнинг мақсади битта. Катта-катта ерларни монополистларга бериб, хусусийлаштириш. Буни қатъиян тўхтатиш керак, жиноят бу!

Чидамнинг ҳам чегараси бор. Ҳозир мен деҳқонларга мурожаат қиламан, чидаб ўтирмаларинг! Қўрқиш ҳам керак эмас. Бизни ҳимоя қиладиган Конституциямиз бор. Қонунлар бор мулкчилик тўғрисида.

Вилоят депутатлари, Олий мажлис депутатлари қани? Вазир қани? Қишлоқ хўжалигидан нон еб юрган уюшмалар қани? Фермерлар ҳақидаги қонун ёмон қонун эмас, лекин бу ишламаяпти. Қонунга қўшимча киритиш керак. Ер кадастри ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш керак. Мана шу масалаларни ечмаса, ер ислоҳоти бўлмайди”, дейди Исмоил Оспанов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 феврал 2018
МХХ идорасининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган бош биносидан кўчирилаётгани ҳақида 14 февраль куни «Элтуз» нашри хабар берган эди. Тошкентнинг ...
15 октябр 2022
Куни кеча Учкўприк туманидаги 80 нафарга яқин фермер аввал прокуратурага, сўнг туман ҳокимлигига чақиртирилиб, ерни топшириш ҳақида мажбуран ариза ...
18 январ 2019
Турк ëзувчиси Азиз Несин ва рус ëзувчиси Антон Чеховга тақлидан ва бўлган воқеага асосланиб ëзилган «ҳикоя» Бу ҳикоя яна ...
11 октябр 2021
Камида 10 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Тошкентда 64 кишини мулкидан маҳрум қилди. Ишнинг бешта эпизоди ҳозир пойтахтнинг Чилонзор ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...